2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким ёрдамчиси: Барчаси аҳоли турмуш фаровонлиги учун

Бухоро вилоятининг 544 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли турмуш даражасини юксалтириш мақсадида асосий драйвер йўналишлар белгилаб олинган.

Эндиликда ёрдамчилар томонидан маҳаллаларда чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, иссиқхоначалик, деҳқончилик, боғдорчилик, хизмат кўрсатиш йўналишлари ривожлантирилмоқда.

Ромитан туманидаги 1-секторга қарашли “Қалайчорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини иш билан банд қилиш, доимий даромадли бўлишини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида ҳоким ёрдамчиси томонидан “Микрокредит банк” АТБ туман филиалидан имтиёзли кредит асосида 42 та оилага жами 57 бош қорамол, 10 та хонадонга 50 та қўй, 8 та оилага 400 бош парранда тарқатилди. 4 та хонадон томорқа ер майдонида 9 сотих иссиқхона ташкил этилди.

–  Ўзимизга бириктирилган маҳаллани обод қилиш, фуқаролар учун зарур шароитларни яратиб бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш асосий мақсадимиздир, – дейди ҳоким ёрдамчиси Замир Бахшуллаев. – Ушбу ташкиллаштирилган ишлар маҳаллаларнинг иқтисодий юксалишига, камбағалликни қисқартиришга, аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар