Бухоро тумани Хонобод қишлоғидаги оилавий поликлиника тубдан қайта реконструкция қилинди. Инвестиция дастурига мувофиқ, қурилиш-бунёдкорлик ишларига 1,6 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Оилавий поликлиника биноси ҳудуди кенгайди, муассаса хоналари сони 10 тадан 34 тага етди. Бу педиатр, жарроҳ, акушер-гинеколог, стоматолог шифокорларнинг беморларни тегишли тиббий асбоб ва ускуналар билан жиҳозланган алоҳида хизмат хоналарида қабул қилиш, шунингдек, аниқ ташхис қўйиш учун таҳлиллар олинадиган лаборатория ходимлари иш шароитини яхшилаш имконини берди. 6 ўринли кундузги даволаш бўлими ҳам қатор қулайликларга эга бўлди.
Поликлиникада тор мутахассислик бўйича 4 шифокор, 16 нафар патронаж ҳамширадан ташқари, 7 нафар ўрта махсус маълумотли ходим ҳудуддаги 10 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатаётир. Тиббий маскан таркибида ижтимоий дорихона, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилган.
Мазкур бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси ходимлари аҳоли ўртасида репродуктив саломатлик, эрта никоҳнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, касалланиш даражасини пасайтиришга хизмат қилаётир.
– Ҳудудларда, жумладан, қишлоқ жойларда аҳолининг бирламчи тиббий-санитария муассасалари ёрдамидан кенг ва самарали фойдаланишини таъминлашга, одамлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган янгича ёндашувлар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси амбулатория-поликлиника хизмати бўйича бош мутахассиси Элёр Олтиев. – Хусусан, “Обод қишлоқ” дастури доирасида Ромитан туманининг “Қалайчорбоғ”, Олот туманининг “Усмоншайх”, Қоракўл туманининг “Янгибозор” қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳам янгидан қурилди. Туманларда 10 дан ортиқ тиббиёт муассасаси мукаммал таъмирланди. Ана шу мақсадларга салкам 15 миллиард сўмлик давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари сарфланди.
Эркин Ёдгоров, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |