Юртимизда ўз фаолияти, ибратли фазилатлари билан барчага ўрнак бўлаётган опа-сингилларимиз, онахонларимиз кўп экани жуда қувонарлидир.
Ҳатто энг оддий ўзбек аёли ҳам меҳнатсеварлик, ҳалоллик, жонфидолик, меҳр ва садоқат бобида дунёга ибрат бўлишга арзигуликдир.
Пойтахтимизда жамият ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланиши, шунингдек, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони тантанали топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ва бошқалар аёл-қизларга чин маънода эҳтиром ва ҳурмат кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил этиш, турли муаммоларига тезкор, ўз вақтида ечим топиш, ҳар жихатдан қўллаб-қувватлаш масаласи Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган янгиланиш борасидаги ислоҳотларда устувор ўрин эгаллашини таъкидлади. Яқиндагина таъсис этилган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси аёллар ҳаётига доир энг долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилгандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги тегишли фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, фаол ва ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни тарғиб этишда ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни тақдирлаш мақсадида “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилган.
Дарҳақиқат, давлат, жамият ва халқ меҳри, эҳтироми ва эъзози асли муқаддас қилиб яратилган аёл зотини мўътабарлик мақомига юксалтиради. Жорий йилда мазкур кўкрак нишони билан тақдирлаш учун Республика комиссиясига 819 та ҳужжат тақдим этилди.
Оналик, мўътабарлик мақомига муносиб ютуқларга эришган, республика миқёсида, ҳудудларда, маҳаллаларда ибратли фаолият кўрсатаётган, оиласидаги маърифий муҳит билан бошқаларга ўрнак бўлишликни ҳаёт тарзига айлантирган опа-сингилларимиз, мунис онахонларимиздан 282 нафари “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоизки, улар барча соҳаларда етакчи, матонатли, фидойи ва эътироф номига муносиб мўътабар аёллардир. Кўкрак нишони билан мукофотланганлар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофотини ҳам олдилар.
– Бугун мамлакатимизда барча аёлларга катта ҳурмат ва эътибор кўрсатилмоқда, – деди юртимизнинг фаол маънавият тарғиботчиси, эксперт Жамила Шермуҳамедова. – Бундай эътибор хотин-қизларининг ҳаётида, уларнинг орзу-интилишларида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова топширди.
Кўкрак нишонини жойларда ҳокимлар томонидан тантанали топшириш маросимлари давом этади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |