2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Овулда аҳоли бандлиги таъминланмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Холимбег” овул фуқаролар йиғинида 7 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолият юритаётган Акмал Холмуродов бу борада зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлашни “хонадонбай” ўрганиш асосида йўлга қўйган.  

Ҳоким ёрдамчиси ҳудуддаги ижтимоий вазиятни “хонадонбай” сўровлар ўтказиш  орқали ўрганиб, аҳолининг бандлик даражаси, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилди.  
Жараёнда эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож фуқароларга томорқасидан иссиқхона қуриш учун давлат томонидан субсидия ажратилишида ҳамда хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш учун банкдан имтиёзли кредит олишда тегишли ёрдам кўрсатилди. 

– Ишсизлигим туфайли “Аёллар дафтари”га киритилган эдим, - дейди маҳалла фуқароларидан бири Шайдо Эшниёзова. – Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан менга томорқадан даромад олишим учун субсидия ҳисобидан 2 миллион 700 минг сўм ажратилиб, “Амударё томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти томонидан иссиқхона қуриб берилди. Айни пайтда оила аъзоларимиз билан иссиқхонага помидор ва бодринг кўчатларини экиш билан бандмиз.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар