2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда 14 нафар фуқаро жазодан озод этилди

Самарқанд вилояти судлари раисларининг бу галги сайёр қабули Булунғур туманида ўтказилди.

Туман маҳаллалар марказида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабул доирасида Самарқанд вилояти суди раиси Олим Ҳайитов ҳамда вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев ижарага ер олган фуқаролар билан учрашди.

Тумандаги Олмазор, Мингтепа, Каттақишлоқ, Боғбон, Бешқўтон маҳаллаларида истиқомат қилувчи 320 нафар фуқаролар очиқ электрон танловларда ғолиб бўлиб, ижарага ер олган. Вилоят суди раислари  ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича тушунча беришди.   Шунингдек, Олий суд томонидан тайёрланган методик қўлланма тарқатилди.

 Сайёр қабулда тадбир давомида 36 нафар фуқаро турли масалаларда мурожаат қилди. Алимент, никоҳ, уй-жой, фермерлик фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан қилинган мурожаатларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган 14 нафар фуқаро сайёр қабулда вилоят суди раисига мурожаат қилди. Улар қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик содир қилганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган 9 нафар шахс қонуний енгиллик сўраб мурожаат қилди. Уларнинг ҳар бири билан суҳбат ўтказилиб, хатоларини тушуниб етганлиги ва бартараф қилганлиги инобатга олинди. 

Тадбирлар давомида сайёр суд мажлиси ташкил этилди ва ҳар бир мурожаат алоҳида-алоҳида кўриб чиқилди ва ижобий ҳал этилди. Сайёр қабулда ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, ижобий ҳал этилишига ҳаракат қилинди. Айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар