2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кексалар ҳаёт тажрибаси ёшлар учун ибратдир

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими бошқаруви ва Навоий шаҳар “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида маҳаллада истиқомат қилувчи турли миллат ва элат вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирокида “Маҳалла бағрикенг – маскан” шиори остида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Бугунги кунда мамлакатимизда кексаларни ҳурмат қилиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада Президентимизнинг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори қабул қилиниб, кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада оширишнинг устувор вазифалари белгиланди.

– Халқимизда “Қариси бор уйнинг париси бор”, деган ибратли гап бор, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими бошқаруви раиси Фахриддин Солиев. – Дарҳақиқат, кексалари бор хонадонда қувонч, файзу барака, хотиржамлик ҳукм суради. Кексаларга эҳтиром, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш эса азалий қадриятларимиздан ҳисобланади. Зеро, хонадонларимиз фаришталари – кексаларимиз яқин ўтмишни бугун билан боғлайдиган кўприк бўлиб, ёшларни буюк неъмат – тинчлик-осойишталикнинг қадрига етишга ундайди.

Учрашувда нуроний отахон ва онахонлар ёш авлод вакилларига бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш, тинчлик деган улуғ неъматнинг қадрига етиш, эл-юрт корига яраш – улуғ ва масъулиятли иш экандиги ҳақида гапиришиб, ҳаётий тажрибаларини сўзлаб берди.

– “Бугунги кунда биз кексаларга яратилаётган кенг имкониятлар, енгилликлар, шарт-шароитлар учун Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Айниқса, “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори биз нуронийларга бўлган эътиборнинг яна бир намунаси бўлди. Қарор билан маҳаллаларда нуроний ва кексалар билан ишлаш тизими янада такомиллашмоқда.

 Турли тадбирлар ташкил этилиб, биз каби нуронийларга иззат-ҳурмат кўрсатилмоқда. “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинмоқда, – дейди 70 ёшли онахон Мулойим Ашурова.
Тадбир давомида рус, қозоқ, қорақалпоқ миллати вакилларининг ашула ва рақс ансамбллари томонидан хайрия концерти ташкил этилиб, бир гуруҳ маҳалла фаоллари, нуроний онахон ва отахонлар Фонднинг “Ташаккурнома” ва совғалари билан тақдирланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар