Тошкент вилояти ҳокими қурилиш, қишлоқ хўжалиги, туризм, иқтисод соҳаларида 2022 йилда яратиладиган янги иш ўринлари тақдимоти билан танишди. Қайд этилганидек, ҳудуд бўйича ҳозир жами бўш иш ўринлари сони 39 мингдан ортмоқда.
Шуни эътиборга олиб, жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, битирувчиларга қулай шароит яратиш мақсадида бир қатор ишлар қилиняпти.
Жумладан, 2022 йилда молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида 146 минг 791 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Инвестиция соҳасида 464 та умумий қиймати 17,7 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширилади. Бу орқали 20 мингга яқин иш ўрни ташкил этилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги тармоқларида жами 229 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган. Жойларда такрорий экин учун ажратилган ер майдонларида ҳосил етиштириш эвазига ишсизларнинг 20 фоизга яқини банд бўлиб, мавсумий даромад олишига эришилади. Туризм соҳасида эса 13,5 мингта иш ўрни яратилиши мумкин.
Зойир Мирзаев мазкур лойиҳалар бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган ишлар, энг биринчи қадамлар нималардан иборат бўлиши лозимлиги юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мутасаддиларга бу борада зарур кўрсатмалар берди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |