"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бошқаруви ҳамда унинг туман бўлинмаси Рамазон ойи муносабати билан Хонқа туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, оғир касалликка чалинган беморларни даволашга мўлжалланган "Хоспис" уйида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.
19 нафар турмуш шароити оғир бўлган беморга ёрдам кўрсатилди ва уларга турмуш шароитида зарур бўладиган кийим-кечак, гигиена воситалари топширилди. Бу эса улар учун муқаддас ой, Рамазоннинг муносиб туҳфаси бўлди.
– Шундай улуғ кунларда ҳимоя ва ёрдамга муҳтож фуқаро ва беморлар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр-саховат кўрсатиш халқимизга хос, қадимий қадриятларимиздан, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлими бошқарув раиси Олтибой Раджабов. – Уни эъзозлаган, дилдан ҳис қилган киши ана шундай инсонлар ҳолидан хабар олиб, ёрдам кўрсатади. Инсонлар озгина эътибордан кўнгли кўтарилиб, ортларида сўраб турадиган, ёрдам берадиган халқи борлигидан қувонади.
Бундан ташқари, фонд ходимлари шу куннинг ўзида Хонқа туманининг "Аҳиллик" маҳалласида истиқомат қилувчи, имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, болаликдан биринчи гуруҳ ногирони Дилшодбек Шарипов хонадонига ҳам борди. Фонд маблағи ҳисобидан ёрдам кўрсатилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |