2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Туман ҳокими мактаблардаги таълим жараёнини ўрганмоқда

"Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини яхшилашга муҳим эътибор қаратилмоқда.

Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев таълим муассасаларидаги шарт-шароитлар, ўқув-тарбиявий жараёнлар, олиб борилаётган дарс машғулотлари билан яқиндан танишмоқда. Бугун 3-математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди. 

Туман ҳокими ўқувчилар билан уларнинг келажакдаги режалари, танламоқчи бўлган касблари бўйича мулоқот қилиб, дарсларни яхши ўзлаштириш, ўз олдига аниқ мақсад қўйиш ва унга интилиш кераклигини алоҳида таъкидлади. 

Мазкур таълим масканида аниқ фанларни ўқитишда илғор тажрибалар йўлга қўйилган. Шу боис ўқувчиларнинг ҳам қизиқиши кучли. 
- Мактабимизда барча фанлардан тўгараклар мунтазам равишда ўтказилиб, ўқувчилар ўз билимларини мустаҳкамлаб борадилар. Шунингдек, турли спорт тадбирлари, мусобақаларда ёшларимиз фаол иштирок этиб, ватанпарварлик руҳида камол топмоқдалар. Ҳозирда барча жойларда бўлгани каби мактабимизда ҳам “Яшил макон” лойиҳаси доираси мактаб ҳудуди ободонлаштирилиб, минг тупдан ортиқ манзарали кўчатлар экилди ва бу ишлар жадалликда давом этмоқда,  – дейди мактаб директори Муҳаббатхон Турдиматова.  

Шунингдек, туман ҳокими мактабда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни ҳам кўздан кечирди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар