Ҳозирда жойларда алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан олиб борилаётган бу каби тадбирлар ўз натижасини беряпти.
Масалан, Поп туманининг Ғурумсарой қишлоғида бўлиб ўтган навбатдаги худди шундай меҳнат ярмаркасида 32 нафар фуқаро иш билан таъминланди.
Туман прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган ярмаркада 22 та корхона ва муассаса ўзларининг 315 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Унда ҳар бир иш берувчи ташкилот ўз имконияти ва яратилган шароитлар, иш ҳақлари ҳақида тўлиқ маълумот берди.
Натижада, таклиф этилган 67 нафар меҳнат мигрантлари ва алимент тўловчиларининг 32 нафари ишга йўлланма олди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |