Сурхондарё вилоятида 300 дан ортиқ давлат ва давлат шериклик асосидаги хусусий мактабгача таълим муассасасида 36 мингга яқин бола таълим-тарбия олмоқда. Мазкур мактабгача таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилди.
Жорий куз-қиш мавсумида мактабгача таълим муассасалари барқарор ишлашини таъминлаш учун тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Қизириқ туманида фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасаларида куз-қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш учун барча шароит яратилмоқда. Аҳамиятлиси, мавсумга тайёргарлик ишларини ҳар йилгидан эрта ва сифатли якунлашга алоҳида эътибор берилди. Шу мақсадда мавсумга етарли ёқилғи – 100 тоннадан ортиқ брикет ғамланди. Биноларнинг том қисми таъмирланиб, яроқсиз ойналар алмаштирилди. Иситиш тизимлари синовдан ўтказилиб, ишга тушириш учун тахт қилиб қўйилди.
Вилоятда мавжуд мактабгача таълим муассасалари биноларининг 289 метр квадрат том қисми, 700 метр квадратга яқин иссиқлик тизими таъмирланди. 70 га яқин иситиш қозони алмаштирилди. Яроқсиз ойналар янгиси билан алмаштирилди. Иситиш тизимлари юқори босим остида ювилиб, синовдан ўтказилди.
– Боғчаларда мавсум учун барча шароит яратилиб, етарли миқдорда ёқилғи материаллари ғамланмоқда, – дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Тўлаганов. – Бу йил 2 минг 103 тоннадан ортиқ брикет ва 887 тоннадан ортиқ кўмир ёқилғиси жамғариш режалаштирилган. Ҳозиргача 2 минг тоннадан ортиқ ёқилғи белгиланган тартибда муассасаларга етказиб берилди.
Жорий йилда маҳаллий бюджетдан ажратилган 3 миллиард 141 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига 30 га яқин мактабгача таълим муассасаси таъмирланиб, тарбияланувчиларга барча замонавий шароитлар яратилди. Термиз шаҳридаги 16-, Қизириқ туманидаги 3-мактабгача таълим муассасалари жорий таъмирланди. Қатор муассасаларнинг эшик-ромлари янгисига алмаштирилди, атрофи девор панжаралар билан ўралди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |