Юртимизда Президентимиз ташаббуси билан жорий қилинган “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” тизими ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар, ёшлар ва оилалар вакилларини ижтимоий, иқтисодий, қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий, психологик кўмак бериш, уларнинг билим ва касб ўрганишига, иш билан таъминланишига ёрдамлашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ушбу оқилона тизимлар чет элликлар томонидан ўрганилаётганини қайд этди:
— Мамлакатимизда ўз вақтида жорий қилинган “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” тизимини чет элликлар биздан ўрганмоқда. Чунки ушбу тизим коронавирус пандемияси вақтида жуда қўл келди. Карантин вақтида кўплаб тармоқларда фаолият вақтинча тўхтаб қолганда, аҳоли вакиллари ишсиз қолган пайтда ана шу тизимлар орқали аҳолига манзилли кўмак берилди. Биз шошиб қолмадик, кимга, қайси оилага кўмак зарур, қайси оиланинг шароити қандай — бу масалаларда “дафтарлар” орқали тизимли йўл тутилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |