Аслида хасталикнинг ҳар қандай тури – мураккаб синов. Ўз вақтида ва тўғри муолажа қилинмаса, кичик жароҳат ҳам оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин.
Аммо оғриқлардан оҳ чекиб, дардига дармон тополмай, ноумид шифтга термулиб ётган ёки туғма нуқсонлари туфайли тузалишдан батамом умидини узган оғир беморлар борки, давлатимиз, биринчи навбатда, ана шундай юртдошларимиз ҳузурига бориб, уларга тиргак бўлишни, шифо ва меҳр улашишни мақсад қилган. Бир эмас, юзлаб инсонларнинг яна ҳаётга қайтишига сабаб бўлаётган соғломлаштириш акцияси шуниси билан аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати жамоаси, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари ҳамда маҳаллий мутахассислар, жами 200 нафардан иборат махсус гуруҳ Термиз шаҳридаги “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида тиббий сайёр қабул ўтказди.
Сўнгги йилларда ҳудудда соғлиқни сақлаш тизимини аҳолига янада яқинлаштириш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамровини ошириш борасида сезиларли ютуқларга эришилди. Бироқ соҳада ҳали ечимини кутаётган масалалар йўқ эмас.
Дастлаб Қашқадарё ва Наманганда бошланиб, эндиликда Сурхондарёда давом этаётган соғломлаштириш акцияси ана шу муаммо ва камчиликларни самарали бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.
Муаммоли масалалар билан келган мурожаатчиларни Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов шахсан қабул қилмоқда. Саломатлигидан шикояти борлар эса электрон рўйхат асосида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари кўригига йўналтирилаяпти. Шунингдек, беморлар муолажага муҳтожлик даражасига кўра таснифланиб, кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳажми туман, вилоят ва республика миқёсида белгилаб олинмоқда. Юқори технологик амалиётлар талаб этиладиган беморларга эса шу ернинг ўзида ордер расмийлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, ҳозиргача вилоятда 100 нафарга яқин оғир беморларда давлат ҳисобидан мураккаб операциялар ўтказилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |