Бугун Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Оҳангарон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларини таништириш мақсадида медиа-тур ташкил этилди.
Медиа-турда етакчи оммавий ахборот воситалари ходимлари, телеканаллар ва интернет нашрлари журналистлари иштирок этди.
Қишлоқ ва шаҳарларнинг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти Шавкат Мирзиёевнинг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига оид фармон ва қарорлари қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар асосида республиканинг барча ҳудудларида қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини тубдан қайта кўриб чиқиш ва замон талабларига мувофиқ янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Оҳангарон туманида ҳам 80 та пудрат ташкилоти томонидан 2018 йилда 311 та, шу жумладан, 158 та 2 қаватли 4 хонали,153 та 1 қаватли 3 хонали уй қурилмоқда.
Медиа-тур доирасида Оҳангарон туманининг Бош режаси асосида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш, жумладан, ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ таъминоти, йўл, алоқа ва бошқа инфратузилмаларни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Журналистлар ушбу объектларни кўрган ҳолда, туман аҳолиси билан суҳбатлашди. Медиа-тур тафсилотлари акс этган сафар очерки ва фоторепортаж тез орада сайтимиз орқали берилади, бизни кузатиб боринг.
Инобат Аҳатова, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |