Бухоро вилояти Олот тумани “Пичоқчи” маҳалла фуқаролар йиғинида Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов сайёр қабул ўтказди.
Қабулда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва фуқаролар қатнашди. Аҳоли муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, электр таъминоти, газ, ички йўллар каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан прокуратуранинг соҳавий хизматларига ҳамда туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди. Айрим мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
– Қўшним менга ўтиш учун йўл бермаётганлиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан вилоят прокурорига мурожаат қилдим, – дейди Олот тумани “Пичоқчи” МФЙда яшовчи Гулнора Зарипова. – Ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилди. Судда ҳал қилиниши таъминланди.
Шунингдек, сайёр қабул доирасида пичоқчиликлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳамда арзонлаштирилган нархлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 20 турдан ортиқ арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари сотувга чиқарилди.
Тадбир доирасида туманнинг чекка ҳудуди “Пичоқчи" маҳалла фуқаролар йиғинида доимий равишда суюлтирилган газдан фойдаланиб келаётган аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида бир қатор оммавий спорт тадбирлари уюштирилди. Кураш ва мини футбол бўйича “Прокурор кубоги” мусобақалари ўтказилди. Тадбир якунида вилоят прокурори томонидан 3 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикиш машинаси ҳамда ўт ўриш ускунаси берилди.
– Боқувчимни йўқотганман, – дейди Олот тумани “Нуробод” МФЙда яшовчи Мафтуна Ғаниева. – Сайёр қабулда мурожаат қилгандим. Ҳунарим борлиги инобатга олинган ҳолда тикув машинаси берилди. Энди қишлоқ аёлларининг тикиш-бичиш ишларини бажараман. Оиламга даромад олиб келаман. Шу билан ўзимни ўзим банд қиламан.
Шунингдек, Олот туманида яшовчи Бурхон Саломатовга ўт ўрадиган аппарат олиб берилди. Энди Бурхон Саломатов қишлоқдошларининг томорқаларидаги ўтларни ўриб, ўзини ўзи банд қилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |