Шу йилнинг 5-11 май кунлари Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.
Оммавий сайёр қабулларнинг дастлабкиси Қўқон шаҳридаги Қўқон университети ҳовлисида ўтказилди.
Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк ва бир қатор идора раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари иштирокидаги қабулда Қўқон шаҳри, Бешариқ, Данғара, Ўзбекистон ва Фурқат туманлари аҳолиси қамраб олинди.
Унда 100 дан зиёд фуқаролар ўз муаммолари бўйича мурожаат қилди. Аксарият масалалар шу жойнинг ўзида тегишли раҳбарлар иштирокида ҳал этилди. Республика миқёсидаги ва вақт талаб этиладиган шикоятлар ҳам назоратга олиниб қисқа вақтда ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
-Бешариқ туманининг “Шодликобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшайман,-дейди Отабек Қорабоев. – Бугун ногиронлик нафақаси тайинлаш бўйича амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатим ижобий ҳал этилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби сайёр қабуллар вилоятнинг Бағдод, Қўштепа, Фарғона тумани ҳамда Марғилон шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |