2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кадастр агентлиги Бойсун туманида сайёр қабул ташкил этди

Юртимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлайдиган механизмнинг шаклланиши халқ розилигига эришиш ҳамда жамият ривожини таъминлашга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан мунтазам равишда мурожаатлар ечимига қаратилган ишлар самарали ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш керак, Кадастр агентлиги ходимлари томонидан аҳоли ва юридик шахсларга 10 га яқин йўналиш бўйича хизматлар кўрсатилиши баробарида бошқармада мурожаатларни қисқа муддатларда кўриб чиқиш, қонун доирасида ижобий ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилган. Бундан ташқари вазирлик даражасидаги муаммоли мурожаатларнинг ечимига эришиш мақсадида Республика кадастр агентлиги масъуллари иштирокида Бойсун туманида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул ўтказиладиган манзил ва унда иштирок этадиган мутасаддилар ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилиб, аҳолининг хабардорлиги таъминланди. 

Сайёр қабулда тоғ ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аксарият фуқароларнинг муаммолари ўртага ташланди.
– Сойлар қирғоғидаги ҳовлиларнинг ер майдонлари сел тошқинлари туфайли емирилиб боряпти, - дейди фуқаро Сами Сафаров. Ер солиғи эса кадастр ҳужжати асосида ундирилмоқда.

Сайёр қабул давомида бу масала ечимига доир тартиб-таомил мурожаатчига батафсил тушунтирилди.
Ушбу сайёр қабулга фуқаролардан келиб тушган 20 та мурожаатдан 10 дан ортиғи жойида ҳал бўлди. Қолган мурожаатларни ўрганиб чиқиш учун тегишли муддат белгиланди. 

– Ўтказилаётган сайёр қабулларда Кадастр агентлиги томонидан  чекка ҳудудлардаги фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва имкони борича ижобий ҳал этиб бериш асосий мақсад қилиб олинган, – дейди Давлат кадастрлар агентлиги шўъба мудири Одил Маҳмудов.

Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бирига айланди. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклайди. Зеро, халқнинг дарду ташвишлари билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимизнинг равнақи, янада гуллаб-яшнаши, фуқароларнинг тинч-осуда ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилиш билан аҳамиятлидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар