2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бекобод туманидаги олис маҳалла обод бўлди

Тошкент вилояти Бекобод туманидаги "Ёшлик 2" маҳалласида кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Шундай эзгу ўзгаришлар муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди. Унда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, вилоят ва туман фаоллари, нуронийлар, маҳалла аҳолиси қатнашди.

Айни пайтда "Ёшлик 2" маҳалласида 599 та хонадон бўлиб, 3 минг 280 нафар фуқаро яшайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 19 апрел куни маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишларни қуйи тизимда ташкил этиб, маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш чора-тадбирлари муҳокама қилинган эди.

Ана шу топшириқлар ижроси бўйича Тошкент вилоятининг олис ҳудудларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, бунёдкорлик ишлари янада авж олди. Жумладан, бугун Бекобод туманидаги "Ёшлик 2" маҳалласи ҳам шундай манзиллардан бири. Шу пайтгача бу ерлик аҳолининг ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик ва оқова сувининг танқислиги каби кўплаб муаммолари бор эди. Бугунги кунда маҳаллий бюджетнинг орттирилган маблағи ҳисобидан ҳудуд аҳолиси тўлиқ ичимлик сув билан таъминланди. 

Оқар  сув тармоғи ҳам созланди. 80 дан ортиқ бетон сим ёғочлари янгисига алмаштирилди. 2 та трансформатор пункти қурилди. Маҳаллага олиб кирувчи 4 километр асосий ҳамда 5,5 километр ички йўллар жорий таъмирланди. Ҳудудда тадбиркорлик ташаббуси ва банк кредити маблағлари ҳисобига сартарошхона, тегирмон, гўшт дўкони, автохизмат, ветеринария дўкони, шунингдек, маҳалла гузари, гўзаллик салони, озиқ-овқат дўконлари, болалар ўйингоҳи, work-out майдончаси, стадион, саломатлик йўлаги барпо этилди ва бу борадаги ишлар жадал давом этмоқда.

Шунингдек, вилоят бюджет маблағлари ҳисобидан 1 миллиард сўм йўналтирилиб, 150 ўринли мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 12 та оилага 400 миллион сўмлик кредит маблағи ҳисобига қорамол тарқатилди. Яна шунча оилага 300 миллион сўмлик кредит маблағи ҳисобига ихчам иссиқхоналар қуриб берилди. Ҳудуд атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, дарахтларни оқлаш, шакл бериш, ариқ ва зовурларни тозалаш ишлари ҳам олиб борилди. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ишлар учун жами 4,158 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Тадбир давомида меҳмонлар маҳалладаги 500 ўринли 35-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди. Бу мактаб “Ташаббусли бюджет” орқали 450 миллион сўм ҳисобидан қайта таъмирланди. Бу ердаги замонавий кутубхона, спорт зали ва мономарказдаги тўгараклар фаолияти кўздан кечирилди. Ёшлар билан самимий суҳбат қилинди. 

Бу ерда фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотида жажжи болажонлар учун ҳозирланган шароит ўрганилди. Шундан сўнг Зойир Мирзаев бошчилигидаги ҳудуд фаоллари, нуронийлар маҳалладаги Эркин Душаев хонадонида меҳмон бўлди. Уй бекаси меҳмонларга ҳозиргина тандирдан узилган нон улашди. Ҳовлидаги сўрида самимий суҳбат бўлди. Шеърхонлик,  ҳазил-мутойиба қизиди.

Маҳалла гузарида ташкил этилган мўъжаз хиёбонда сўз олган вилоят раҳбари маҳалла аҳлини бугунги ободлик билан табриклади.

Бекободлик фольклор дасталари, майдон томошалари усталари, санъат усталарининг жонли ижродаги қўшиқлари барчага хуш кайфият улашди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар