Шу муносабат билан пойтахтимизда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, БМТТД ва Ислом тараққиёт банки томонидан Оролбўйи минтақасидаги инфратузилмани ривожлантириш ва асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга доир янги қўшма лойиҳани ишга тушириш бўйича шартнома имзоланди.
Унда сўз олган иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Адиз Бобоев, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ва бошқалар ушбу лойиҳанинг аҳамиятига эътибор қаратди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Адиз Бобоевнинг таъкидлашича, вазирлик БМТТД билан ҳамкорлик келишувига эришди. Бу асосан Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармасининг 338 миллион долларлик лойиҳаси доирасида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларининг қишлоқ жойларида инфратузилмани ривожлантиришга қаратилади. 2022 йилдан жойларга чиқиб, аҳолининг яшаш тарзи ўрганилиб, таклифлари асосида манзилли дастурлар шакллантирилади.
Мазкур лойиҳа БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда ҳамда Ислом тараққиёт банкининг молиявий кўмагида амалга оширилади. У Оролбўйи ҳудудига кирувчи вилоятларни қамраб олади.
– БМТТДнинг ушбу лойиҳаси Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштириладиган Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳасининг бир қисмидир, – деди БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска. – Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллион доллари миқдорида маблағ ажратилди. Янги лойиҳанинг мақсади мақбул яшил ва энергия тежамкор ҳамда рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда маҳаллий ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонлар имкониятини кенгайтиришдан иборат. Хусусан, лойиҳа мақсадли ҳамжамиятларнинг маҳаллий аҳоли эҳтиёжлари ва талабларини аниқлаш, шунингдек, чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш бўйича салоҳиятини кучайтириш режалаштирилган. Бу лойиҳа Оролбўйи аҳолисининг турмуш фаолиятини яхшилаш, қишлоқ аҳолиси учун ресурслар ва хизматлардан муносиб фойдаланишни таъминлашга қаратилган аниқ ечимларни амалга ошириш борасида ҳукумат, Ислом тараққиёт банки ва БМТТД саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун ажойиб имконият бўлади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида иқтисодий, операцион ва экологияга оид муҳандислик лойиҳалари, рақамлаштириш, инновацион IT-ечимлари каби бир қатор чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |