Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизга татбиқ этилаётган янгиликлар халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги, юрт тараққиётини таъминлашни кўзда тутади.
Мамлакатимизда халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак, деган элпарвар тамойил асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу борада жойларда турли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Президентимизнинг “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш” га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимов Сирдарё вилояти Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда Сирдарё вилояти Халқ қабулхонаси масъуллари, секторлар, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Сайёр қабулда аҳолининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди.
Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, ичимлик сув таъминотидаги муаммолар, соғлиқни сақлаш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида бўлди. Ҳар бир мурожаат мутасаддилар томонидан бирма-бир муҳокама қилинди.
Абдусаид Кўчимов ҳозирги кунда ахборот маконида содир бўлаётган ўзгаришлар, матбуот соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари юзасидан ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Боёвут туманидан келган фуқаро Зебо Маматқулова ГулДУнинг сиртқи бўлими бошланғич таълим йўналиши 3-босқичини тамомлаганини айтиб ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилди. Эътирозли ҳолатлар бўйича ҳокимлик, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарларига тегишли топшириқ берилди. Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Шунингдек, мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |