Давлат хизматлари кўрсатиш тизими қамрови кенгайиб боргани сари улардан фойдаланувчилар сони ҳам кўпайиб бормоқда.
Шу билан бирга, ушбу соҳага оид саволлар ҳам кам эмас. Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид саволларга Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди:
– Болаларни мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш учун ота-онасидан бошқа шахслар ҳам мурожаат қилиши мумкинми?
– Албатта мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан аризачи сифатида ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар йўлланма олиш учун давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат қилиши мумкин.
Ёки электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш учун мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиб, шунингдек, давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари мумкин.
Бу масалада учинчи шахслар мурожаат қилганда уларда ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки боланинг яқин қариндошлари томонидан берилган ишончнома бўлиши керак.
– Илгари пенсия дафтарчаси Халқ банки орқали олинар эди, ҳозирда ушбу маълумотни қаердан ва қай тартибда олиш мумкин?
– 2004 йил 2 декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 7-моддасига мувофиқ, Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этувчи фуқароларни ҳисобга олиш иш берувчининг талабномасига мувофиқ мазкур фуқароларнинг асосий иш жойидаги Халқ банки филиалида амалга оширилади.
Шунингдек, жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этувчи фуқароларни ҳисобга олиш уларнинг аризасига мувофиқ мазкур фуқароларнинг яшаш жойидаги Халқ банки филиалида амалга оширилади.
Юридик ва жисмоний шахслар жамғариб бориладиган пенсия тизимига фуқароларни ҳисобга қўйиш, шунингдек, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш учун Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон ариза беришлари мумкин.
– Биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилмоқда. Ушбу хизматдан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ошди. Бу борада аҳолига қулайлик яратиш учун Адлия вазирлиги қандай ишларни амалга оширмоқда?
– Давлат хизматлари соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, фуқароларимиз бир вақтнинг ўзида бир неча хизматлардан бир жойда фойдаланилганлиги уларга қулайликлар яратмоқда. Жумладан, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси янги намунадагисига алмаштириш хизмати ишга туширилгани фуқароларнинг узоғи яқин бўлишига хизмат қилмоқда.
Шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспорти берилиши ҳам аҳолини мамнун этмоқда. Эндиликда, ID-карталарни расмийлаштириш хизмати ҳам ишга тушди.
Юртдошларимиз ушбу хизматдан Бухоро, Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган, Қарши, Самарқанд, Урганч, Фарғона шаҳарлари ва Хўжайли тумани давлат хизматлари марказлари орқали ҳам фойдаланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи марта олийгоҳларга ҳужжат топшираётган мактаб битирувчилари ID-карта олиши лозим. Шуни алоҳида қайд этиш керак, 2021 йил 1 январдан 2011 йил намунасидаги (яшил) паспортларни бериш тўхтатилиб, ўрнига ID-карталар жорий этилган. Шунингдек, Олийгоҳга ҳужжат топширишда нафақат ID-карта, балки муддати ўтмаган биометрик паспортдан ҳам фойдаланиш мумкин.
– Топилмалар, йўқолган буюмлар ва ҳужжатлар хизматидан қандай фойдалансам бўлади?
– Топилмалар, йўқолган буюмлар ва ҳужжатлар бўйича сўров юбориш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сон қарорига мувофиқ тартибга солинади.
Ўзининг ёки яқин қариндошларининг (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) йўқолган ашёларини топиш бўйича жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Бунда, жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари йўқолган ашёларни топиш бўйича ўзи шахсан келиб мурожаат этганда — Марказ ходими мурожаат этувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда — мурожаат этувчи мустақил равишда сўровнома тўлдиради.
Сўровномага йўқотиб қўйилган ашёнинг алоҳида белгиларини акс эттирувчи фотосуратлар, электрон маълумотлар, агар ашё ҳужжат бўлса, унинг нусхалари илова қилиниши мумкин.
– Хорижий корхонани рўйхатдан ўтказмоқчи эдим. Буни қандай амалга оширса бўлади? Шу масала юзасидан маълумот берсангиз.
– Хорижий корхоналар Масъулияти чекланган жамиятлари шаклида давлат рўйхатидан ўтказилади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ тартибга солинади.
Хорижий корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамиятини давлат рўйхатидан ўтказишда жамиятнинг устав фонди миқдори 400 миллион сўмдан юқори бўлиши ва таъсисчилар сифатида хорижий тараф бўлиши лозим.
Шунингдек, 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга мувофиқ хорижий корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганда БҲМнинг 10 баравари миқдорида (3 миллион сўм) давлат божи ундирилади.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар давлат тилида бўлиши керак.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |