Мамлакатимизда жорий этилган "Аёллар дафтари" опа-сингилларимизнинг турли муаммоларига ечим топиш, уларни ўз вақтида ҳал этиш имконини бераётгани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларини "Аёллар дафтари"га киритилган опа-сингилларимизни ўйлантираётган муаммолар қандай бартараф этилаётгани билан таништириш мақсадида Сирдарё вилоятидаги амалий ишлар билан таништирди.
Маълумки, ишсизлик ўткир ижтимоий масала бўлиб, у оила фаровонлиги, унинг мустаҳкамлиги ва бошқа кўплаб салбий ҳолатларни келтириб чиқаришга сабаб бўлаётган омиллардан саналади.
Сирдарё вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси раҳбари Наргиза Тожибоеванинг айтишича, яқинларига маҳаллаларда жорий этилган хотин-қизлар фаоли ишини жонлантириш, нотинч, муаммоли оилалар билан ишлашга асосий эътибр қаратилмоқда.
Вилоятда "Аёллар дафтари"да ҳисобда турган хотин-қизларни иш билан таъминлашда жойларда ташкил этилган хотин-қиз тадбиркорлик марказларининг аҳамияти катта бўлмоқда.
Мирзаобод тумани кимё технологияси техникум биносининг бир қисмида жойлашган Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази 120 ўринга мўлжалланган. Бу ерда аёл ва қизларга чеварлик, қандолатчилик, бухгалтерия, IT саводхонлиги, гулчилик, асаларичилик каби ҳозирда талаб катта бўлган 11 йўналиш бўйича касб -ҳунарга ўқитилмоқда. Шу билан бирга марказнинг ўзида ташкил этилган махсус ўқув машғулотлари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги аёлларга субсидия, имтиёзли кредитлар олиш борасидаги билим ва кўникмаларини оширишга эътибор қаратилмоқда. Марказдаги кооператив тикувчилик цехлари эса чеварлик бўйича ҳунар эгаллаган аёлларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Эътиборга молик жиҳати,"Аёллар дафтари"да ҳисобда туриб, касб ўрганган опа-сингилларимизга ўз тадбиркорлик ишини бошлаш мақсадида зарур жиҳозлар билан ҳам таъминланмоқда.
Бундай эътибор натижасида туманнинг «Боғистон” туманида истиқомат этувчи “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи Нафиса Назарова Халқ банкидан 33 миллион сўм миқдорида кредит олиб, ўз иш фаолиятини йўлга қўйган. Гулистонда истиқомат этувчи Манзурахон Жиянова эса ҳаёт сўқмоқларида адашиб, аччиқ-чучукни яхшигина тотиб улгурган аёл. Бошига тушган оғир кунлардан тўғри хулоса чиқарган Манзурахон “Моҳир аёллар” ишлаб чиқариш кооперативини ташкил этиб, 125 нафар ўзи тенги хотин-қизни иш билан таъминлагани диққатга сазовор. Ҳолбуки, у ўз бизнесини бор–йўғи иккитагина тикув машинаси билан бошлаган эди холос. Салмоқли миқдорда субсидия олган аёл ишни тўғри йўлга қўя олгани сабабли эндиликда наинки юртимиз, балки хориж учун ҳам кийим-кечак экспорт қилмоқда.
Гулистон шаҳридаги “MMX PRO” полипропилен қоплари ишлаб чиқарувчи корхона яқинда ташкил этилган. Бу ерда 60 нафарлик асосий жамоа таркибида меҳнат қилаётган 27 нафар опа-сингилларимиз “Аёллар дафтари”да ҳисобда туради.
– “Аёллар дафтари” орқали ишли бўлдим, – деди корхона ишчиси Гулмира Ҳожабекова. – Ҳозир қизим ҳам шу корхонада меҳнат қилаяпти. Қўлдан берганга қуш тўймайди, деб бекорга айтишмаган. Нафақа орқали кун кўриш билан ўзимиз ишлаб ойлик маош олиб рўзғор тебратишнинг осмон билани ерча фарқи бор. Корхонада ишлаб кам бўлмаяпмиз.
Боёвут туманидаги “Истиқлол” маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Раҳматова балиқчилик билан шуғулланиб келаётганига икки йил бўлди. Опа мўъзажгина ҳовлисида махсус ҳовузларда балиқ етиштириш билан бирга, қуёнчилик, паррандачилик билан ҳам шуғулланади. Маҳсулотларининг бир қисмини мактабгача таълим муассасаларига етказиб беради. Сабаби болалар учун балиқ маҳсулоти ниҳоятда фойдали эканини айтишнинг ўзи ортиқча бўлса керак. Балиқ маҳсулотларига овқатланиш шохобчаларида ҳам талаб катта экани бу хонадоннинг фаровонлгини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда, десак янглишмаймиз. Йилига мўмайгина даромад олувчи Гулбаҳор опанинг тадбиркорлик ишини олиб борса, келинлари маҳалладаги аёл-қизларга тикувчилик сирларини ўргатиб келишади.
– Ҳеч бир иш ўз-ўзидан осонгина униб қолмайди, – деди Гулбаҳор опа. – Барча саъй-ҳаракатлар ортида тинимсиз меҳнат, машаққат, ортга чекинмаслик ётади. Энг асосийси биз аёлларга қаратилаётган эътиборни доимий ўз фаолиятимизда ҳис этмоқдамиз.
Моҳичеҳра Жабборова Ширин шаҳрида яшайди. Мактабни битиргач, хотин-қизлар тадбиркорлик марказида касбга ўқиди. Халқ банкидан имтиёзли кредит олгач, ўзи ҳам қандолатчилик цехини очишга муваффақ бўлди. Қизлар учун янги иш ўринлари ташкил этди.
Ҳа, бугун хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар борича айтилмоқда. Шу билан бирга уларнинг ҳал этилиши йўллари ҳам белгиланмоқда. Бир қарашда, оғир аҳволда қолган аёлларнинг ишли бўлиши, ўз тадбиркорлик фаолиятини очиши, корхона ёки цех ташкил этиши эришдек туюлади. Лекин муваффақият ортида муаммоларни тўғри кўра билиш, уларга оқилона йўл топа олиш, сабр, қаноат, машаққатларини муносиб енгиш каби омиллар бор, албатта.
Миллионлаб оддий одамлар, хонадонлар ҳаётининг ўнгланиб бораётгани мамлакатимизда ислоҳотлар, барча янгиланиш жараёнлари, барча ҳаётбахш ғоялар энг аввало инсон қадри учун эканини кўрсатмоқда. Бугун Бош қомусимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласига халқимиз томонидан қизғин муҳокама этилмоқда. Зеро, ҳамюртларимиз ўзлари бевосита фаол иштирок этаётган бу муҳокама замирида оддий инсоннинг кундалик ҳаёти, қолаверса жамият, мамлакат ҳаёти янгиланиш, ривож ва тараққиёт сари юз буришини теран англамоқдалар.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |