2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янги Ўзбекистоннинг обод бўлаётган манзиллари

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси доирасида юртимиздаги чекка қишлоқларда ҳам ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Шаҳар, қишлоқ ва овулларнинг ички хўжалик йўлларини капитал ва жорий таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ҳам айни чоғда белгиланган режа асосида 1-секторга қарашли “Навбаҳор” маҳалласи “Дўстлик” кўчасида 1,5 километр узунликдаги ички йўл асфальтлаштирилди.

Ўз навбатида кўп йиллар ўнқир-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган муаммоларнинг ижобий ҳал этилаётгани шу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолига мамнунлик бағишлаши баробарида уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини ҳам оширмоқда. 

– Биласизми, кўп йиллар давомида йўлларимиз асфальтлаштирилмаган эди, – дейди туркман миллатига мансуб маҳалла фаоли Мўмин Қулиев. –Давлат дастури доирасида наинки йўллар, балки маҳалламиз ҳам обод бўлди. Бундан фақат кўз қувнайди. Бу ерда жойлашган ижтимоий объектлар таъмирланди. Уйларнинг олди тартибга келтирилди. Симёғочлар янгиланди. Газ қувурлари рангланди.  Маҳалладошларимиз жуда ҳам хурсанд.     

– Кўп йиллар маҳалла фуқаролар йиғинида меҳнат қилдим, –дейди маҳалла фаоли Маҳлиё Бешимова. – Лекин бунчалик ўзгаришларга энди гувоҳ бўлаяпман. Умуман олганда, олис чўл бағридаги нефтчилар шаҳарчаси бугун тамомила ўзгача қиёфа касб этмоқда. 

Вилоят марказидан 100 километр узоқликда жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз том маънода янги Ўзбекистондаги кенг кўламдаги ислоҳотларни ўз ҳаётларида ҳис қилмоқда. Албатта, буларнинг барчаси мамлакатимизда инсон қадри нечоғли улуғ эканининг яна бир кўринишидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар