2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Самарқандда Давлат хизматлари агентлиги 5 004 та мурожаатни кўриб чиқди

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтган вақт давомида 5 004 та мурожаат қабул қилинган. Шулардан 631 таси ижобий ҳал этилиб, 500 дан ортиғи қарор талаблари асосида рад этилган.

Ўрганиш жараёнида муддати бузилган мурожаатлар Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилиб, таъсир чоралари қўлланилмоқда. Хусусан, бугунга қадар комиссия аъзоларидан 23 нафар ходимга тўғридан-тўғри маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Агентликнинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан «Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда муддатида қайд этилмаган фуқаролик ҳолати далолатномаларини (никоҳ, туғилганлик, ўлим гувоҳномалари) расмийлаштириш вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Давлат хизматлари маркази томонидан Каттақўрғон шаҳар ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича шаҳар ҳокимининг қарори марказга мурожаат этган 15 нафар фуқарога топширилди. Шаҳар ҳудудидаги Ингичка қўрғонида узоқ йиллардан буён қурилган уй-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмай келаётган фуқаролар Рисолат Каримова, Рўзигул Шукурова, Шерзод Шукуров, Дилрабо Кубаеваларнинг мурожаатлари белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб ижобий ҳал этилди.

Айрим сабабларга кўра ўз вақтида туғилганлик гувоҳномалари олинмаган 2006 йилда туғилган Озода Муҳаммадиева ва 2010 йилда туғилган Парвиз Сағдуллаевга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар