Жиззах давлат педагогика университети ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказлди.
Унда фахрий устозлар, бугунги кунда ёшларга таълим-тарбия бераётган малакали профессор-ўқитувчи ва ёш олимлар, турли йилларда университетда ишлаб, ҳозирда мамлакатимизнинг турли бурчакларида иш фаолиятини олиб бораётган ҳар хил соҳа вакилари ҳамда фан олимпиадалари ва турли танловлар ғолиби бўлган талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда университет ректори, профессор Шавкат Шарипов ва бошқалар сўзга чиқиб мамлакатимизнинг барча тизимларидаги каби олий таълимда ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг самараларини бераётгани таъкидланди.Тарихни, бугунни ва келажакни ўзида мужассам этган бундай маънавий-маърифий тадбирлар олийгоҳда анъанага айланиб бораётгани қувонарли ҳол, албатта.
– Президентимизнинг жорий йилнинг 21 июндаги “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтига, расман Жиззах давлат педагогика университети мақоми берилди, – дейди университет ректори, профессор Ш.Шарипов. – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати билан бугунги “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбирини ўтказишдан кўзланган мақсад – ёшларимизни ва тадбир иштирокчиларини давлатимиз раҳбарининг ушбу ПҚ-289 сонли қарори мазмун-моҳияти билан яқиндлан танишгтириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар, ёш авлод учун қаратилган ҳукумат даражасидаги эътибор ва ғамхўрлик ишлари борасида эришилган ютуқлар билан яқиндан таништириш ва энг муҳими, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибаларини ўрганиш, ўзлаштириш, оммалаштиришдан иборатдир.
Шунингдек, тадбирда олийгоҳга университет мақомининг берилиши муносабати билан хорижий давлатлардаги ҳамкор олий таълим муассасаларидан йўлланган бир қатор табрик хатлари ҳам ўқиб эшиттирилди. Ўзига хос тарзда ўтказилган тадбирда ёшларга яратиб берилган шароитлар, таълим тизимидги ўзгаришлар, Ўзбекистоннинг равнақи йўлида бирлашиш масъулияти мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди. Учрашувда сўзга чиққан фахрий устозлар ҳаётий тажрибалари, эришган ютуқлари, қилган ишлари ҳақида ёшларга аниқ мисоллар билан сўзлаб берди.
Маданий-маърифий тадбир давомида олийгоҳда ташкил этилган Эсон Лутфиллаев номли талабалар мақом ансамбли хонанда ва созандаларининг чиқишлари иштирокчиларга манзур бўлди. Тадбир ёшлардаги куч-ғайрат ўрта ва кекса авлод вакилларининг бой ҳаёт тажрибасини бирлаштирди, десак муболаға бўлмайди.
Кексаларнинг ўгитлари, турли соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритган ўрта авлод вакилларининг чиқишлари – университет талаба-ёшларини чуқур билим олишга, доим яхшилик қилишга, юрт равнақи, халқ фаравонлиги учун хизмат қилишга, инсон қадрини улуғлашга ундади.
Мухтасар қилиб айтганда, “Уч авлод учрашуви” ёшларнинг нафақат маънан етук бўлиб улғайишида, балки фахрий устозларнинг ҳаёт мактаби билан яқиндан танишишида ва уни ўз меҳнат ва ҳаёт фаолиятларида қўллашларида катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |