Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов вилоят ва туман секторлари раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар ҳамроҳлигида вилоят марказидан 250 километр олисда жойлашган “Янгиғазғон” ОФЙ ҳудудига кирувчи “Фидокор” овулига ташриф буюрди.
Кўпдан буён раҳбарлар қадами етмаган “Фидокор”да 500 нафардан кўпроқ қозоқ миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Турмуш манбаи асосан чорвачилик бўлган мазкур ҳудудда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида жорий йил истиқлол байрами арафасида 160 ўринли 1 та умумтаълим мактаби ва 60 ўринли 1 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
Вилоят раҳбари дастлаб ушбу ижтимоий объектларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шундан сўнг уйма-уй юриб, ҳудуддаги аҳолининг ижтимоий муаммолари ўрганилди.
Ҳудудда истиқомат қилувчи Абдулла Қалимбетов кўп йиллардан буён ногиронлиги сабаб ижтимоий аҳволи оғирлашиб қолган.
Н.Турсунов билан мулоқот чоғида у оиласи билан яшаб турган хонадонини таъмирлаб беришини сўраб мурожаат қилди. Худди шундай Тажигул Ешпулатова ҳам боқувчисини йўқотганлиги, яшаб турган хонадони таъмирталаб бўлиб қолганлиги сабаб уйини таъмирлашга эҳтиёжи борлигини билдирди. Вилоят раҳбари ҳар иккала фуқаронинг хонадони тез кунларда таъмирланишини таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатма бериб, масаланинг ечими манбасини ҳам аниқ кўрсатиб ўтди.
Шундан сўнг аҳоли билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Самимий суҳбат чоғида одамлар ўзларини қийнаётган муаммолар билан бирга, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан розиликларини ҳам изҳор қилишди.
Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ҳамда ҳудудда чорвачилик соҳасини тараққий этишида йўлларнинг текис ва равон бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
Шу жиҳатдан маҳаллий чорвадор аҳоли кундалик эҳтиёж моллари ҳамда чорвачилик маҳсулотларини харид қилиш учун қўшни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманига боришларига тўғри келади. Ёзнинг жазирамаси, қишнинг аёзли кунларида Қизилқум барханларидан таркиб топган қумли йўллар, айниқса, саратонда қумларнинг кучиши оқибатида аҳоли хавф-хатарларга дуч келишмоқда. Шу боис йўлларга қум-шағал ташлаб тартибга келтиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Вазиятни ўрганган вилоят раҳбари Н.Турсунов ўз сўзида ушбу муаммони бугун ёки эртага эмас, балки, куз фаслида маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳал қилиб берадиган бўлди. Бунинг режасини тез кунларда ишлаб чиқиш ва таклифлар киритиш бўйича вилоят Автомобиль йўллари худудий бошқармаси мутасаддиларига топшириқ берди.
Аҳоли саломатлигини муҳофазалаш борасида ҳудуддаги “Янгиғазғон” қишлоқ врачлик пункти филиали билан яқиндан танишиш жараёнида эса ҳудудда ҳамшира етишмаслиги, ҚВП биносининг хоналари камлиги аниқланди.
Бу камчиликлар ҳам тез фурсатда ечим топадиган бўлди. ҚВП биноси ёнига қўшимча барча қулайликларга эга бўлган замонавий контейнер поликлиника жойлаштириладиган бўлди.
“Фидокор” овули аҳолиси билан учрашуви ниҳоясига етгач, вилоят раҳбари ҳамроҳлари билан “Янгиғазғон” ОФЙ ҳудудида “Спутник Радик” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган дам олиш ва соғломлаштириш масканидаги қурилиш ишлари ҳамда дам олувчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишди.
Бу ерда сайёҳлар учун анъанавий ва ноанъанавий бўлган 10 га яқин хизмат турлари йўлга қўйилади. Хусусан, республикамизнинг барча ҳудудларида ҳам мавжуд бўлмаган от ва туяда ҳамда квадроциклда сайр қилиш, туз ва туя сути билан даволаш, юлдузларни кузатиш хизматлари шулар жумласидандир.
Чўл ҳудудида ташкил этилаётган ушбу масканда лойиҳа қувватига кўра бир кунда 250 нафарга яқин дам олувчиларга хизмат кўрсатувчи ушбу маскан ишга тушиши билан 20 яқин янги иш ўрни яратилиб, туризм хизмати экспорти йилига 800 минг долларни ташкил этиши кўзда тутилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |