Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, вилоят Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилот мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
Жорий йил 1-ярим йиллигида Паркент тумани ҳоким ёрдамчилари ишини мувофиқлаштириш ва уларга амалий кўмак кўрсатиш юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди. Қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида “Онлайн маҳалла” платформасида 1-сектордаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) 88,66 баллни ташкил этди. Ҳоким ёрдамчилари томонидан 6 ойда “Онлайн маҳалла” электрон платформасига 3-сектордаги меҳнатга лаёқатли ишлаш истаги бўлган 1 минг 274 нафар ишсиз аниқланиб дастурга киритилди. Шунингдек, оилавий тадбиркорликка йўналтириш орқали 316 оилага жами 7,2 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди. Бошқа ҳудудларда ҳам бу борадаги ишлар давом этяпти.
Сессияда Зойир Мирзаев туман-шаҳарларда кўрсаткичи паст 18 нафар ҳоким ёрдамчисини ишдан олиш борасида таклиф киритди.
Шундан сўнг Президентимизнинг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси кўриб чиқилди. Унга асосан тегишли вазирликларнинг бўлимлари, туман ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда Тошкент вилоятида ижтимоий ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг дастлабки лойиҳаси шакллантирилди.
Дастур параметрларига мувофиқ, 2023 йилда барча тармоқлар бўйича жами 148 та лойиҳа бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади. Бунда 15 та лойиҳа йилдан йилга ўтмоқда ва 107 таси янгидан бошланмоқда. Бу пудрат ташкилотларини аниқлаш “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали амалга оширилади.
Депутатлар томонидан Тошкент вилоятида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш ҳамда цемент бетон қопламали ички йўллар учун ажратилган маблағларни ҳудудлар кесимида тақсимланиши бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинди. Мазкур масала бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўбаси мудири Э.Мирхолиқовнинг ҳисоботи тингланди.
Жумладан, Нурафшон шаҳрида “Янги Ўзбекистон боғи”га сунъий ҳовуз қурилиши учун янги канал қазиш ишлари амалга ошриляпти. Бунинг учун ҳудудда жойлашган 3 та фермер хўжалигининг ер майдонларидан маълум бир қисми давлат захирасига қайтаришга рухсат берилди. Шунингдек, Тошкент йўли кўчасининг 6,7 километр қисмини реконструкция қилиш муносабати билан 123 та объектни компенсация маблағларини тўлаган ҳолда бузилиши ҳам режалаштириляпти. Кенгаш аъзолари бу борада ўз фикрларини билдирди.
Шунингдек, сессия кун тартибига киритилган “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бўлими қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларни сарфлаш, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, аҳолига бўлиб берилган ерлардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича қатор масалалар муҳокама қилиниб, тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |