2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эркинжон Турдимов: “Маҳалла раиси ишласа, фуқаро юқори ташкилотларга мурожаат қилмайди”

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори билан тасдиқланган режага мувофиқ, айни кунларда ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг янгича тизим бўйича ишлашини ташкиллаштириш юзасидан ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Самарқандда мазкур ўқув-семинарнинг тўртинчи босқичи бошланди. Тойлоқ, Самарқанд, Нуробод ва Паст Дарғом туманларидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида ўтказилаётган бу галги семинар олдидан вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг раислар билан учрашуви ўтказилди.  

Вилоят ҳокими фаолияти такомиллаштирилган Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий тизимлари каби маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳам эндиликда янгича асосда ишлаши, ҳудуддаги барча масалалар қуйи бўғинда кўриб чиқилиб, ҳал этилиши, ташаббус ва ғоялар ҳам маҳалладан чиқиши зарурлигини таъкидлади.  

– Бу йил маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси лавозимлари жорий этилди, профилактика инспекторининг фаолият йўналишлари аниқ белгилаб берилди, – деди Э.Турдимов. – Маҳалла раислари ҳам янгидан сайланди ва уларнинг ҳуқуқ, ваколатлари кенгайди. Шу билан бирга мажбурият ва масъулият ўзгарди. Энди маҳаллада раис бошчилигида иш янгича асосда йўлга қўйилиши, фуқаролар йиғини маҳалла аҳолисининг барча масалаларини шу ерда кўриб чиқиб, ҳал этиш чораларини кўриши керак. Ўз маҳалласидаги фуқаролар дарди ва муаммоларини билмайдиган, уларни эшитмайдиган раис уларга етакчилик қилолмайди. Бугун маҳалла раиси ўзини жангчидек тутиши лозим.

Жангчининг асосий мақсади ғалаба бўлгани каби оқсоқол ҳам ҳудуд аҳолиси манфаатини кўзлаб доим ғалаба томон интилиши зарур. Бундай маҳаллада муаммо бўлмайди, одамлар давлатдан, ислоҳотлардан рози бўлади. Маҳалла раиси ишласа фуқаро ҳеч қачон юқори ташкилотларга мурожаат қилмайди.  

Учрашувда вилоят ҳокими ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётган айрим маҳалла раислари фаолиятини танқидий таҳлил қилди. Шунингдек, учрашувда “маҳаллабай” ишлаш тизими, маҳалла раисларининг асосий фаолият йўналишлари бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан ишлаш борасидаги билим, малака ва тажрибаларини ошириш юзасидан мулоҳазалар билдирилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар