2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
"Саховат ва кўмак": аҳолига 7 миллиард 159 минг сўмлик ёрдам кўрсатилди

Барча ҳудудларда бўлгани каби Хоразмда ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка ёлғиз, ногирон, даромади йўқ ишсиз, "Темир дафтар"га кирган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Биргина жорий йил олти ойи мобайнида ана шу тоифадаги 21 минг 198 нафар фуқарога "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бошқаруви, унинг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 7 миллиард 159 миллион сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

– "Маҳалла" фонд ва унинг вилоятдаги қуйи тузилмалари таркибидаги жамғармага Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг тегишли бандига асосан инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида 4 миллиард 690 миллион сўм, маҳаллий бюджет даромад режасидан орттирилган 281 миллион сўм, "Темир дафтар" рўйхатида турган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 миллиард 337 миллион сўм пул маблағи келиб тушганди, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бошқарув раиси Олтибой Раджабов. – Ушбу пул маблағлари халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қарорлари, улар берган рўйхатлар асосида ўз эгаларига етказилди.

Бир сўз билан айтганда, Хоразмда "Маҳалла" фонд, унинг қуйи тузилмалари қошида пандемия даврида Президентимиз ташаббуси билан очилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар