Иззатбек Юсупов Фарғона вилояти Фурқат туманидаги 13-мактабнинг 7-синф ўқувчиси. Тил ўрганишга иштиёқи баланд ўсмир йигит рус ва инглиз тилларини мукаммал билади.
Эътиборлиси, Иззатбек инглиз тилидан қўшимча дарсларга бормайди. Дарсдан кейин бўш вақтида онаси билан инглиз тилида суҳбатлашади, биргаликда дарс тайёрлайди. Олган билимларини бошланғич синф ўқувчиларига кичик дарс машғулотлари ташкил этиб, ўргатади. Тил ўрганиш ва ўргатишдан бўш вақтида шеър ва ҳикоялар ҳам ёзади.
“Камалак юлдузлари” фестивалининг вилоят босқичида “назм ва нашр” йўналишида иштирок этган Иззатбек биринчи ўринни қўлга киритиб, мамлакат босқичида қатнашди. Унинг “орзулар баҳори” шеърий тўпламида дастлабки ижодидан намуналар чоп этилган. Иззатбекнинг шеър ва ҳикоялари турли нашрларда мунтазам равишда эълон қилинмоқда. “Нон иси”, “Йўл-йўлакай”, “Совға” номли ҳикоялари шулар жумласидан. Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов иқтидорли ўқувчилар Иззатбек Юсупов ҳамда Заҳрохон Раҳматуллаева билан учрашди. Самимий суҳбат тарзида ўтган учрашувда вазир Иззатбек ва Заҳрохон каби иқтидорли ўқувчилар сони янада кўпайиши, мактабда таълим олаётган ҳар бир ўғил қиз “ватаним учун нима қилдим?” деб ўзига ўзи савол бериши, Ўзбекистон ривожи учун ўз билими билан ҳисса қўшиши зарурлиги таъкидлади. Ўқувчиларнинг замонавий билимларни пухта эгаллашлари учун зарур тавсия ва таклифларини билдирди.
Иззатбек Юсупов инглиз ва рус тилларини мукаммал ўрганаётгани, бўш вақтида бошланғич синф ўқувчиларига ҳам тил ўргатиши, шеъриятга қизиқиши ҳақида фахр билан сўзлади. Шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси Заҳрохон Раҳматуллаеванинг теран фикрлари, кенг дунёқараши суҳбат давомида яққол кўзга ташланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |