Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари У.Муҳаммадиев бошчилигида Нукус шаҳридаги “Истиқлол” болалар дам олиш марказида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича навбатдаги оммавий қабуллар бўлиб ўтди.
Қабулга нафақат Нукус шаҳридан, балки Оролбўйи туманларидан фуқаролар кундалик ҳаётида учраётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ташриф буюрди. Эрта тонгдан катта умидлар билан келган аҳоли мутахассисларга мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олди. Улардан аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Вақт талаб этадиган масалаларнинг ижроси назоратга олинди.
Ҳудудда экология асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳит қўмитаси мутахассисларига 12 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Саламат Есимбетов оммавий қабулга Кегейли туманидан ташриф буюрган. У тадбиркор. Қизилмия илдизини экспорт қилишга амалий ёрдам сўраб келган. Унга Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ёрдам бериладиган бўлди.
Ёшлардан яна бири Асадбек Сатбаев Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтини тамомлаган. Қабулга иш сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, Нукус шаҳридаги 28-сонли умумтаълим мактабига ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашадиган бўлди.
– Оммавий қабулларнинг ўтказилиши аҳолига қулай, – дейди Нукус шаҳридан ташриф буюрган Ислам Даўлетназаров. – Анчадан буён бўш турган бекатларнинг бирида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини ташкил этишни мақсад қилиб юрган эдим. Қабулда Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўлларидан фойдаланиш бош бошқармаси мутахассисларига мурожаат қилдим. Менинг мурожаатим ўрганиб чиқилиб, яқин кунларда жавоб бериладиган бўлди.
Оммавий қабулда аҳолидан ишга жойлашиш, соғлигини тиклаш, коммунал хизматларнинг сифати, шунингдек, халқ таълими, мактабгача таълим, Адлия, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари тизимига аҳолидан кўплаб мурожаат келиб тушди.
Шу куни Нукус шаҳар Адлия бўлими давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Оммавий қабул Чимбой туманида ҳам бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |