Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.
Унга кўра, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ва шаҳарларда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши белгилаб қўйилган.
"Маҳаллабай" ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 4 бараваригача – 1,2 млн. сўмгача) берилади ҳамда ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми (бир ойгача БҲМнинг 4, бир ойдан икки ойгача БҲМнинг 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади.
Шунингдек, тадбиркор ёки ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн. сўмгача) бўлган қисми тўлаб берилади.
Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми қопланади.
Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн. сўмгача) миқдорда пул тўлаб берилади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлар кейинги йилга ўтади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |