Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон туманидаги “Юзлар” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла аҳолиси билан мулоқот ўтказди.
Жойларда олиб борилаётган ишларнинг амалий натижалари билан танишиш, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик тўйи олдидан бунёдкорлик, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказган мулоқотда вилоят ҳокими маҳалла аҳлининг мурожаат, муаммо ва таклифларини эшитди.
Мулоқотда аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, айниқса, чекка ва оғир ҳудудлардаги муаммоларни бартараф этиш, одамларни қийнаётган масалаларни ҳал этишларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада Андижон вилоятида эътиборга молик ишлар қилинаётгани таъкидланди.
Туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган “Юзлар” маҳалласида айни кунда 847 хонадонда 4 минг 805 нафар аҳоли истиқомат қилади. Вилоят ҳокими бошчилигида сектор, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокидаги мулоқотда ичимлик суви тизимини янгилаш, йўлларни таъмирлаш, газ ва электр таъминотини яхшилаш, умуман, маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган бошқа қатор масалалар юзасидан ёрдам кўрсатилишини сўради.
Шу куннинг ўзидаёқ амалий ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, 7 километр масофага ичимлик суви қувурлари тортилмоқда, йўллар таъмирланмоқда, электр таъминотидаги носозликлар бартараф этилмоқда, янги боғча қурилиши бошланди. Теварк-атроф тартибга келтирилиб, кўча ва гузарлар ободанлаштирилмоқда.
– Амалга оширилаётган ишлардан каттаю кичик беҳад мамнун, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фарҳодбек Абдужабборов. – Йиллар давомида одамларни қийнаб келаётган муаммолар қисқа фурсатларда ҳал этилмоқда. Фуқароларимизнинг кайфияти, руҳияти кўтарилмоқда, эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланмоқда. Энг асосийси, бу ишлар маҳалламиз аҳли учун мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди.
Вилоят ҳокими маҳаллада амалга оширилаётган ишларни сифатли ва қисқа муддатларда якунлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Аҳолининг саломатлигини яхшилаш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилди. Замонавий диагностика асбоб-анжомлари ёрдамида ўтказилган тиббий кўрикка туман, вилоят тиббий муассасаларининг малакали шифокор ва мутахассислари жалб этилди. Тиббий кўрик давомида 1 минг 400 нафардан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтди. Фуқароларга саломатлик, соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилиш, тиббий маданиятни юксалтириш бўйича маслаҳат ва тавсиялар, шунингдек, турли касалликлар аниқланган 18 нафар фуқарога даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан маҳаллада маданий дастур намойиш этилди. Дастур давомида ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар иштирокчиларга манзур бўлди, байрамона кайфият улашди. Маданий тадбир кеч оқшомга қадар давом этди.
Бу маҳалласида, қолаверса, Шаҳрихон туманининг қатор маҳаллаларида аҳолининг муаммоларини бартараф этиш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |