2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент Шавкат Мирзиёев барпо этилаётган “Наврўз” маданият ва истироҳат боғи лойиҳалари билан танишди

Анҳор бўйида бунёд этилаётган бу боғдаги барча иншоотлар маънавиятимиз, миллий қадриятларимизни ифода этади. Боғда “Наврўз” байрами тантаналари, маданий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган амфитеатр, қадимий ҳовлилар, устахоналар, айвонлар, чойхоналар ва миллий анъаналаримиз акс этган этнографик шаҳарча қурилади.

Наврўзда маданиятимиз ва қадриятларимизнинг барча жиҳатлари намоён бўлади. Бу боғ ана шу бой миллий меросимизни тараннум этадиган жой бўлиши керак, деди Президентимиз. Бу ерга сайёҳлар ҳам иштиёқ билан келиши, ўзини худди ўзбек маҳалласида юргандек ҳис қилиши зарур. Ҳар бир бино, ўтказиладиган ҳар бир тадбир  ўсиб келаётган ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўзлигини англашга ҳисса қўшиши лозим. 

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни янада такомиллаштириш, Наврўз байрамини халқ сайли тарзида ўтказиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар