Қорақолпоғистон Республикаси Кегайли тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Муродбоева раҳбарлигидаги бир гуруҳ кегайлилик фаол аёллар Андижонда бўлди.
Қорақолпоғистонлик меҳмонлар бир неча кун давомида вилоятнинг Хўжаобод, Бўстон, Шаҳрихон ва бошқа туманларда бўлиб, Андижонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар, илғор тажрибалар, умуман, вилоятдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Дастлаб меҳмонлар Хўжаобод туманида бўлди. Туман ҳокими Ўткирбек Шукуров туманда аёлларга яратилган шарт-шароитлар, улар бандлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, "FAZO GROUP" масъулияти чекланган жамияти корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнларини кўрди.
Хўжаободлик аёллар билан мулоқотда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бадлигини таъминлаш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Шундан сўнг қорақолпоғистонлик аёллар Бўстон тумани ҳокими Санобархон Носирова ҳамроҳлигида тумандаги "Сайёра фаввораси" МЧЖга қарашли "Qodir tех" ҳамда "Eleganse SM" корхоналарида пахтадан калава ип ва тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирди.
– Бўстон туманида аёллар, айниқса, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган опа-сингилларимизнинг бандлигини таъминлаш бўйича эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда, – дейди С. Носирова. – Қорақолпоғистонлик аёлларга ишларимиз ҳақида гапириб бердик, ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашдик. Ҳамкорлигимиз икки халқ аёлларини бир-бирига янада яқинлаштиришга, қолаверса, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этишга ёрдам беради.
Бир неча кун давомида қорақолпоғистонлик аёллар турли йўналишлар бўйича андижонлик хотин-қизларнинг иш тажрибаларини ўрганди. Бундан кўзланган асосий мақсад, ана шундай ишларни келгусида Кегайлида йўлга қўйишдир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |