Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов Жондор туманида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда фуқаролар томонидан моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлаштириш, имтиёзли кредит ажратиш, уй-жой, субсидия асосида бепул тикув машиналари бериш, олий ўқув юртида шартнома тўловларини тўлашда амалий ёрдам сўралди. Мурожаатларнинг 15 таси жойида ижобий ҳал қилинди.
“Қалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғини, “Қалмоқ” қишлоғида яшовчи фуқаролар У.Тўраева ҳамда Ш.Ражабованинг субсидия асосида тикув машинаси ажратиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари, шунингдек, “Қозикенти” қишлоғида яшовчи фуқаролар С.Қурбонова ва К.Ражабованинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари ажратиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари жойида ўрганилди. Уларга бепул тикув машиналари берилди.
– Мурожаатим ижобий ҳал этилди, – дейди “Қалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғини, “Қалмоқ” қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Ражабова. – Менга бепул тикув машинаси берилди. Энди мен ҳам ҳунаримни ишга солиб, тикиш-бичиш билан шуғулланаман. Оиламнинг даромадига ўз ҳиссамни қўшаман.
Тумандаги “Болиоб” маҳалла фуқаролар йиғини, “Қирғичи” қишлоғида яшовчи “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи Ф.Эргашева мурожаати юзасидан унга субсидия асосида замонавий компьютер жамланмаси олиб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, шу каби “Демун” маҳалла фуқаролар йиғини, “Қаллуқ” қишлоғида яшовчи 1-гуруҳ ногирони С.Саидовга ногиронлик аравачаси берилди.
Сайёр қабулда муддат талаб қиладиган мурожаатларни тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга назорат тартибида ҳал қилиниши учун кўрсатмалар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |