Айни кунларда бутун юртимиз бўйлаб энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги катта тантана қилинмоқда. Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан “Мустақиллик — улуғ неъмат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда мустақиллик — энг буюк неъмат, эркин ва бахтли яшаш ҳуқуқи, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларини таъминлашнинг бош омили эканлигига алоҳида урғу берилди.
— Бугун биз эришган юксак марралар, озод ва обод Ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир, — деди Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова. — Ўтган 31 йил давомида мамлакатимиз ҳаётининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларида улкан ишлар амалга оширилди. Хусусан, ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор вазифасига айланди. Уларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида тарбиялашга ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда. Энг муҳими, мамлакатимизда уларга берилаётган эътибор, давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгайиб боряпти. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар сиёсатига қаратилаётган эътибор, жумладан, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ташаббус” каби ижтимоий ривожланиш дастурлари йигит-қизларни янгича фикрлаш ва ишлашга ундамоқда. Юз минглаб, миллионлаб ёшларни ташаббускорликка чорламоқда. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилгани, ҳар бир маҳаллада ёшлар билан уларнинг муаммолари билан ишлайдиган ёшлар масалалари бўйича етакчилар фаолияти йўлга қўйилгани ёшларга қаратилаётган эътибор намунасидир.
Давра суҳбатида қайд этилганидек, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 64 фоизини ёшлар ташкил этиши давлатимиз зиммасига улкан масъулият юклайди. Зеро, ёшлар давлатнинг қудратини белгилайдиган муҳим омиллардан биридир. Шундай экан, келажагимиз эгаларини ҳар томонлама, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор, шижоатли қилиб тарбиялаш долзарб масалалардандир. Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбирда сўз олганлар ёшлар билан ишлашда ўзликни, миллий ғурур тушунчаларига аҳамият бериш ва аждодларга муносиб фарзанд бўлиб, мустақилликнинг қадрига етиш, Янги Ўзбекистон тараққиёти учун ҳисса қўшишга мотивация бериш лозимлигини қайд этишди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |