2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ургутлик 122 ёшли Улуғ момо “Шуҳрат” ли бўлди

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” ги фармонига мувофиқ, 100 ёшдан ошган бир гуруҳ ўзбекистонлик отахон-у онахонлар “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Улар орасида Ургут тумани Ғойиб ота қишлоғида яшовчи 122 ёшли Улуғ момо Олимова ҳам бор. Онахонни қутлаш учун вилоят ҳокимининг ўринбосари Баҳодир Қодиров ва Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов онахон яшаётган хонадонга борди. Б.Қодиров Президент номидан момони табриклаб, унинг кўксига “Шуҳрат” медалини тақди, байрам совғаларини топширди. Шунингдек, пул мукофоти ва қимматбаҳо совға туҳфа қилинди. Онахон бу эътибордан кўнгли яйраб, дуога қўл очар экан, энг аввало, юртга тинчлик, элга хотиржамлик тилади.

– Ҳамиша мени йўқлаб турадиган давлатимдан айланай. Биз кексаларга алоҳида эътибор қаратган Президентга раҳмат. Вилоят, туман раҳбарларининг йўқловларидан, мукофоту совғалардан бошим кўкка етди, – деди Улуғ момо.

Биз бир муддат онахонни суҳбатга тортдик. Айтишича, момо ўзига қадрли бўлган сандиқда ҳужжатларини сақлар экан. Улуғ аянинг сарғайган “Меҳнат дафтарчаси”ни кўриб, олис тарих ҳаётига тушиб қолгандай сездик ўзимизни. Унда Улуғ Олимова 1917 йилда Ургут тумани “Самарқанд” жамоа хўжалигида ишчи сифатида меҳнат фаолиятини бошлагани қайд этилган. Онахон салкам ярим аср давомида ҳудуддаги хўжаликларни ташкил этиш жараёнида фаол қатнашган, қишлоқни ободонлаштириш, янги ерларни ўзлаштиришда жонбозлик кўрсатган.

Онахон турмуш ўртоғи Худойберди бобо Қобилов билан 6 фарзандни вояга етказган, ҳозирда оз эмас-кўп эмас 150 нафар невара, чевара ва эварага бош. Муҳими, Улуғ момо уларнинг ҳар бирининг исмини тўлиқ айта олади. Онахоннинг файзли хонадонидан қайтар эканмиз, Улуғ момо яна дуога қўл очди:

– Ҳаётимда иккита машъум жаҳон урушини кўрдим. Уруш – эртак эмас, уруш – кино эмас, уруш туфайли қанча яқинларимдан айрилдим. Уруш инсониятнинг қон силқиган, жароҳати минг йиллар азоб берадиган яраси. Илоҳим, у кунлар қайтмасин. Тинчлик ва осойишталигимизга кўз тегмасин, унинг қадрига етинг, юрт равнақи учун меҳнат қилишдан толманг.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар