Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 5 қаватли 8 та уй фойдаланишга топширилди. 360 оила янги хонадонга эга бўлди.
Янги уйлар калитини эгаларига топшириш маросимида аҳоли учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш ва намунавий лойиҳалар асосида янги уй-жойлар барпо этишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Вилоят марказидаги 5-мавзеда ҳар бирининг лойиҳа қиймати 6 миллиард 918 миллион сўм бўлган 5 қаватли 8 та уйнинг ҳар бири 1, 2 ва 3 хонали 45 та хонадондан иборат бўлиб, жами 360 оилага мўлжалланган.
Ногирони бўлган 7 оилага ҳам янги хонадонлар калити тантанали равишда тақдим этилди.
– Катта қизим болалигидан ногирон, унга доимий эътибор зарурлиги учун доимо уйдаман, – дейди Феруза Абдуллаева. – Турмуш ўртоғим, 3 нафар фарзандим билан бир хонали баракда ижарада турар эдик. Худога минг шукр, Президентимиз қарорига асосан намунавий лойиҳалар асосида қурилган кўп қаватли арзон уйлардан 2 хонали хонадон оиламизга берилди. Яшаш учун барча қулайлик яратилган, хоналар шинам, кенг ва ёруғ. Табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви бор.
Ногирони бўлган оилаларга янги уйлар калити билан бирга ҳокимлик ва ҳомий ташкилотлар томонидан қимматбаҳо уй жиҳозлари ҳам совға қилинди. Ушбу уйларнинг бошланғич бадали Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил этилган жамоат фонди томонидан тўлаб берилгани эса ҳаммасидан қувончли бўлди.
Миллий урф-одатларимизга кўра, Гулистон шаҳар ҳокимлиги томонидан уй тўйига атаб дастурхон ёзилди, ош тортилди. Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчанинг кайфиятини янада кўтарди.
А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |