Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманидаги 12-умумтаълим мактабида бўлиб “Билимлар куни” тадбирида иштирок этди. 11-синф ўқувчиларига "Мустақиллик дарси" ўтди.
Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари ўқувчиларни Билимлар куни билан қутлаб, юксак марралар сари дадил парвоз этиб, илм-маърифат чўққиларини забт этишларида омад ва муваффақиятлар тилади. 2022-2023 ўқув йилида мактабнинг 11-синфини тамомлаган 31 нафар битирувчилардан 25 нафари олий ўқув юртлари талабаси бўлгани катта ютуқ эканлиги қайд этилиб, бунда мактабда фаолият олиб бораётган педагоглар хизмати муҳим аҳамият касб этгани алоҳида эътироф этилди.
Таълимни ривожлантириш масаласи Президентимиз бошчиликларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг, бугунги кун сиёсатининг бош масаласига айланди. Тадбирда давлатимиз раҳбари мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида устувор қилиб ажратиб берган 5 та муҳим йўналишнинг биринчиси таълим этиб белгилангани, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидан ҳам таълимни, инсон капиталини ривожлантириш асосий вазифалардан бири сифатида ўрин олганига эътибор қаратилиб, Фарғонада ҳам барча босқичдаги таълимни ривожлантириш бўйича умумвилоят ҳаракатига старт берилгани маълум қилинди.
Вилоятда жорий ўқув йилида таълим муассасаларига жами 952 та мактабга 74 минг нафардан зиёд, 53 та нодавлат таълим муассасаларига эса 2 минг 300 нафардан ортиқ ўқувчилар қабул қилинган бўлиб, улар қатори 12-умумтаълим мактабининг жажжи биринчи синф ўқувчиларига ҳам портфель ва 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғалари” тантанали топширилди.
Барчанинг қалбига бир олам ҳис-ҳаяжон солиб, биринчи қўнғироқ садолари жаранг сочди. Ўқувчилар мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги Мустақиллик дарси билан янги ўқув йилини бошлади. Мактабнинг 11-синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси” ўтган вилоят ҳокими ўз мактаб даврини эслаб, таълим олиш учун ҳозирда мавжуд шароитлар у пайтда бўлмаганини, шу сабабдан чет тиллардан бирини пухта ўрганиш орзуси мактабда амалга ошмаганини айтиб ўтди.
Бугунги берилаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш лозимлигини таъкидлаган вилоят раҳбари, муваффақиятга эришишнинг сири танланган касбда, соҳада энг яхшиси бўлишга интилиш эканини қайд этди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |