2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
677 нафар ёшга субсидия асосида асбоб-ускуналар топширилди

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ўз-ўзини банд қилиш мақсадида субсидия асосида асбоб-ускуналар топширилди.

Тадбирда Нукус шаҳри 4 та сектор раҳбарлари, ёшлар ва ота-оналар иштирок этди.

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Ф.Аблаяров, агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи П.Махсетбаев ва бошқалар Нукус шаҳар ёшларининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганиш, уларни ҳал этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Натижада ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган “Нукус шаҳар тажрибаси” яратилди.

Ёшлар етакчилари билан биргаликда 64 та маҳаллада уйма-уй хатлов ишлари амалга оширилиб, 14-30 ёшдаги 74 минг 683 нафар ёшнинг баланси тўлиқ шакллантирилди. Ушбу асосда аниқланган ҳар ўн бешинчи ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 4 минг 820 нафар фуқаро 19 та кўмак тури бўйича “Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритилди.

Бундан ташқари, Нукус шаҳрида “Ёшлар дафтари”га киритилганларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари бошланиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Ёшлар ишлари агентлиги маблағи ҳисобидан 311 нафар ёшнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмати бадали, 176 нафарининг ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курси харажатлари учун 2,2 миллиард сўм тўлаб берилди.

Тадбир якунида 677 нафар ёшга субсидия асосида асбоб-ускуналар топширилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар