Самарқанд вилоятида бугунги кунда ижроси бажарилиши кечикаётган мурожаатлар 1361 тани ташкил этмоқда. Шунинг 556 таси, яъни 42 фоизга яқини электр тармоқлари корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Вилоят ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижро ҳолати муҳокама этилганда мазкур ҳолат кескин танқид қилинди.
– Одамлар бекордан бекор мурожаат қилмайди, жонидан ўтганидан сўнг ҳокимлик ва бошқа идоралар эшигига боради, – деди вилоят ҳокими Э.Турдимов. – Фуқаронинг уйида чироқ бўлмаса-ю шу тизим масъуллари қандай қилиб уйида ёки ишхонасида чироқ ёқиб ўтиради? Биринчи навбатда виждони оғриши керак, қолаверса, зиммасига юклатилган вазифани бажариб қўйиши шарт.
Йиғилишда фуқароларнинг мурожаатларига эътиборсизлик билан қараган 55 та ташкилот ва корхона раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва ижро интизоми ҳамда фуқаро мурожаатларига масъул бўлган бўлинма масъулларига йўл қўйган камчиликлари кўрсатиб ўтилиб, огоҳлантирилди. Ҳар мурожаатнинг ижроси ва кечикиши сабаблари муҳокама этилди. Жумладан, вилоят электр тармоқлари корхонаси томонидан 212 ҳолатда, Пайариқ тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан 151 ҳолатда, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва шаҳардаги ташкилотлар томонидан 420 ҳолатда мурожаатларнинг ижроси кечиктирилаётганлиги танқид қилинди.
– Қонунда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари аниқ белгилаб қўйилган, – деди Э.Турдимов. – Лекин айрим раҳбарлар буни унутган кўринади. Йўқса, 30 ҳолатда мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 6 ойдан ошиб кетмаган бўларди. Бу мурожаатларнинг 16 таси электр тармоқлари корхоналарига тегишли. Нима бу ташкилот масъуллари қонундан бехабарми ёки қонунга амал қилмайдими? Албатта, қонун талаби уларга тушунтириб қўйилади. Раҳбарлар шуни унутмаслиги керак, мурожаатларни назоратдан чиқариш эмас, ҳал қилиш асосий талаб ҳисобланади. Марҳамат, мурожаат асоссиз бўлса, ҳал этиш имкони бўлмаса, тушунтириб беринг, асос кўрсатинг.
Муҳокама якунлари бўйича мурожаатларга эътиборсиз қараган 17 нафар мансабдор шахсга нисбатан тегишли органлар томонидан қонуний чора кўрилиши белгиланди. Йиғилишда ҳар бир раҳбарнинг халқ билан, халқнинг дарди билан ишлаши зарурлиги, мурожаат замирида инсоннинг, шахснинг дарди, ташвиши турганлигини чуқур англаши кераклиги таъкидланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |