2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эҳтиёжманд аёллар қўллаб-қувватланди

Тошкент вилояти Тошкент туманида “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ва “Аёллар дафтари”да рўйхатида турувчи хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зуҳра Миргазиева, тумандаги маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.  

Асосий эътибор жойларда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни тизимлаштириш лозимлигига қаратилди. Бу жараёнда “Оқила аёллар” ҳаракати кўмаги билан жамиятда эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозимлиги таъкидланди. 

Учрашувда Тошкент туманида “Аёллар дафтари” нинг 1-тоифасидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг 28 нафарига тикув дастгоҳлари ҳамда 2 нафарига мотокультиватор субсидия асосида берилди.  

Маълумот учун ҳозир Тошкент туманида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш ва “Аёллар дафтари” ни шакллантириш бўйича хатловда жами 41 минг 576 нафар хотин-қизнинг шароити ўрганилди. Уларга эҳтиёжларига қараб 6 та тоифа асосида ёрдам кўрсатиш белгиланган бўлиб, тумандаги 68 та маҳаллада жами 4 минг 62 нафар аёллар эҳтиёжманд аҳволда экани аниқланди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар