2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Пискент туманида аҳоли муаммолари ўрганилди

Халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, фуқароларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев Тошкент вилояти Пискент туманида бўлиб, “маҳаллабай” ишлаш тизими, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда аҳоли муаммолари билан ишлаш ҳолати билан танишди. 

“Дўнгқўрғон”, “Зоминовил” ва “Оқтом” маҳаллаларида амалга оширилган ишлар, жумладан, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоғи ва иншоотлари, электр тармоғи, симёғочлар, трансформаторлар ҳолати, табиий газ тармоқлари ва газ баллон масалалари манзилли ўрганилди. 

Туман ҳокими ва бошқа секторлар раҳбарлари, ташкилотлар масъуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда жойларда аниқланган камчиликлар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мутасаддиларга одамларни рози қилиш, уларнинг ҳаёт кечириш сифати ва турмуш даражасини юксалтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. 
 


Ҳар бир маҳалладаги аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоларни жойга чиққан ҳолда, одамлар билан мулоқот қилиш орқали аниқлаш, уларни бартараф этиш учун тегишли тартибда масъулларга йўналтириш, шунингдек, аҳолининг кундалик мурожаатлари билан ишлашга устувор аҳамият қаратиш борасида қатор вазифалар белгиланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар