Ҳоким ёрдамчилари лавозимининг жорий этилиши мамлакат ривожига, жамиятимиз тараққиётига катта ҳисса қўшиши лозим. Хўш, жойларда ҳоким ёрдамчилари ишончни қай даражада оқлаяпти?
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани «Марказобод» МФЙда 340 та хонадон уйма-уй юриш орқали хатловдан ўтказилган. Тегишли сўровномалар тўлдирилиб, online-mahalla электрон платформасига тўлиқ киритилган.
Мазкур ҳудуд ҳоким ёрдамчиси Акмалжан Қучқоровнинг сўзларига кўра, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) асосан «Марказобод» МФЙ Тўрткўл тумани бўйича юқори кўрсатгичларга эришиб, 93,67 балл олган.
– Ишни маҳалламиздаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, «Темир дафтар»га киритилган оилаларни тадбиркорликка жалб қилишдан бошладим, – дейди А.Қучқоров. – Дастлабки ўтказилган хатловлар натижасида аҳолининг имтиёзли кредит маблағларига эҳтиёжи борлиги аниқланиб, 231 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши бўйича тавсиялар берилди. Бундан ташқари, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 1 нафар хонадонга субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди. Бугунги кунда аҳоли ўртасида 1 гектар ижара ерига бўлган талаб аниқланган. Мазкур ер аукционга чиқарилиб, танлов савдолари якунлари бўйича ўз эгасига тарқатилган.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчисининг қайд этишича, жорий йилнинг 1-чорагида аҳолини ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига 37 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди. Касб-ҳунар ва тадбиркорликка иштиёқи баланд бўлган 20 нафар фуқаро эса 4 турдаги касбларга ўқитилди. Ҳудудда 2 та юридик, 3 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳоким ёрдамчи А.Қучқоров томонидан хатлов натижасида аниқланган жон бошига даромад миқдори 440 минг сўмдан паст бўлган 47 та кам таъминланган оила ҳамда жон бошига даромад миқдори 440 минг сўмдан юқори 880 минг сўмдан паст бўлган, кам таъминланганлик рўйхатига тушиш эҳтимоли юқори 26 та оила билан манзилли ишлар олиб борилди, уларнинг даромадларини ошириш режалаштирилди.
Маҳаллада истиқомат қилаётган ишсиз 3 нафар фуқаро тикув машинаси олиш учун кредит ололмасдан анчадан буён овора эди. Ҳоким ёрдамчисининг аралашуви билан ушбу муаммо ечилди. Банкдан ҳар бирига 33 миллион сўмдан кредит ажратилди ва тикув дастгоҳлари келтирилди.
Фуқаро Е. Ражаповага озиқ-овқат ва хомашёни қайта ишлаш учун ҳамда фуқаро Т. Рўзметовга кичик юк ташиш транспорти учун 33 миллион сўмдан кредит ажратишга амалий кўмак берилди.
– Имкон бўлса, фуқаро мурожаатини унинг хонадонига бориб тинглаш керак. Ҳар қандай масаланинг ечимини хонадоннинг ўзида ҳал этиш мумкин, – дейди А.Қучқоров.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Республикамизда Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича Республика комиссияси томонидан ўтказилиб келаётган танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари орасида Тўрткўл тумани «Марказобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси А. Қўчқоров ҳам «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси» номинацияси бўйича 3-ўринни эгаллади.
– Юк кўтарган юзага чиқаркан, – дейди А.Қўчқоров. – Доимо изланишдамиз. Мақсад эса аниқ. Маҳаллаларда ишсизликни камайтириш, турмуш фаровонлигига эришиш, турли ижтимоий муаммоларга ечим топиш борасида биз ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти дастлабки муҳим қадам бўлиши лозим.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |