2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳолининг тиббиёт соҳасидаги мурожаатлари оммавий қабулда қай даражада ҳал этилди?

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан Халқ қабулхоналари пойтахтимизда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя йўналишлари бўйича оммавий қабул ташкил этди.

Мутасадди вазирлик ва идоралар, йигирмага яқин тиббиёт, даволаш-реабилитация марказлари ва аҳоли ўртасида кечган очиқ мулоқот натижасида фуқароларнинг кўплаб мурожаатларига ечим топилди.

Қибрайлик Раҳимберган Машарипов 2-гуруҳ ногирони, боз устига, катаракта касаллиги билан хасталанган. Аммо жарроҳлик амалиёти учун «қўли калталик» қилаётган экан. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари билан суҳбат асносида масала атрофлича кўриб чиқилиб, отахонда бепул йўлланма асосида Республика кўз касалликлари микрохирургияси шифохонасида жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган бўлди.

Яшнободлик Дилбар Бегматова фарзандларини ёлғиз ўзи катта қилмоқда. Устига-устак, 4 ёшли ўғлига туғма миопатия ташхиси қўйилган, жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарур. Ташкил этилган жонли мулоқот уни қийнаб келаётган масала ечимида яхши имконият бўлди. Мурожаати синчиклаб ўрганилгач, унинг ўғлида бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилиши, дори-дармонлари учун ҳомийлик ҳисобидан қўшимча 8 миллион сўм ажратилиши белгилаб олинди.

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида яшовчи Гулноза Жалолова бир ўзи 3 нафар фарзандни вояга етказмоқда. Соғлиғи йўл қўймагани туфайли ҳозир ишсиз бўлиб, рўзғор тебратишда қийналиб қолган. Шу боис Тошкент педиатрия тиббиёт институтида таҳсил олаётган қизи учун нафақа ажратишда ёрдам сўраб Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси масъулларига мурожаат қилди. Гулноза Жалолованинг мазкур мурожаати амалдаги қонунчилик талабларига тўла мос келганлиги сабабли мутасаддилар тез кунларда уни ҳал қилиб берадиган бўлди.

48 йил ўқитувчилик қилган Шаҳрибону Ҳайитова тақдир экан, ногиронлик аравачасига михланиб қолган. Вақт ўтиб, аравача носоз ҳолга келиб қолган, янгисига эҳтиёж туғилган. Масъуллар билан мулоқот якуни бўйича фахрий педагогга замонавий электр юритмали аравача топширилди. 

Эътиборли жиҳати, оммавий қабул жараёнида аён бўлган маълумотлар асосида республика тиббиёт марказларининг юқори малакали мутахассислари бевосита хонадонларга бориб, беморларни чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказди.

48 НАФАР ФУҚАРО ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчи курс талабалари дарсдан бўш вақтида ишлаши учун кенг имконият яратиб берилгани кўпчиликка яхши маълум. Шундан келиб чиқиб, оммавий қабул жараёнида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тошкент шаҳридаги туман тиббиёт бирлашмалари 470 та бўш иш ўринларини таклиф этди. Ярмаркада 48 нафар фуқаро ишга қабул қилинди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти магистратурасининг 3-курсида таълим олаётган Сурайё Меҳмонова ўқиш билан бирга ишлаш истаги борлигини ҳам маълум қилиб, масъулларга мурожаат қилди. Мурожаати кўриб чиқилиб, Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириш учун меҳнат шартномаси тузилди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти келгуси йилда тамомлайдиган 223 нафар бакалавриат, 29 нафар магистратура талабалари, 44 нафар ординатура талабалари билан тўрт томонлама шартномалар расмийлаштирилди. 

Оммавий мулоқотлар давомида аҳоли учун сайёр тиббий кўриклар ҳам ташкил этилиб, мутахассислар томонидан беш юзга яқин фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди.

Умуман олганда, оммавий қабулда 328 нафар фуқародан соғлиқни сақлаш, пенсия, бандлик каби масалалар бўйича 331 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 157 таси жойида ҳал этилган бўлса, 41 таси бўйича ҳуқуқий ахборот ва маслаҳат, 17 таси бўйича тушунтириш берилди, 116 та мурожаатни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этилгани сабабли назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар