2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қишлоқ аёллари билан бир кун

15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни. Шу муносабат билан жойларда турли тадбир ва учрашувлар, сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Бундай тадбирларда қишлоқ аёлининг сабр-матонати, меҳнаткашлиги, оилапарвар ва садоқатли эканлиги алоҳида эътироф этилаётир. Шу билан бирга, уларнинг ташвишлари, муаммолари, ижтимоий ҳолати, саломатлиги ўрганилмоқда. 
  
Халқаро қишлоқ аёллари кунига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Нанай қишлоғида “Қишлоқ аёллари билан бир кун” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. 
  
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент вилояти ва Бўстонлиқ туман кенгашлари масъуллари, Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмаси, туман оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлими вакиллари иштирок этди. 
  
Тадбир доирасида турли мутахассисликларга эга тиббиёт ходимларидан иборат жамоа ёрдамида Жаҳонобод қишлоқ оилавий поликлиникасида кам таъминланган 50 нафардан зиёд аёл ҳамда аҳоли вакиллари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга шифокорлар томонидан тиббий маслаҳат ва соғлиқларини тиклашлари учун йўлланмалар берилди. 

Бундан ташқари, тадбир доирасида сайёр қабул ташкил этилиб, унда аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди. 
  
— “Қишлоқ аёллари билан бир кун” лойиҳаси доирасида нанайлик хотин-қизлар билан яқиндан суҳбатлашдик, дардлашдик, уларни ўйлантираётган муаммолар билан танишдик, — дейди Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова. — Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, кўмакка муҳтож ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳолидан хабар олиб, уларга қандай амалий ёрдамлар кўрсатилаётганини ўргандик. Ўрганишларимиз давомида аниқланган қатор масалалар юзасидан тегишли мутасаддилар билан келгусидаги ишларимизни белгилаб олдик. 
  
Бу каби учрашув ва мулоқотлар турли шарт-шароитдаги қишлоқ аёлларининг оғирини енгил қилиш, муаммоларини ҳал этиш, кўнглини кўтаришга хизмат қилади. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар