Юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Бунда Президентимизнинг 2022 йилнинг 25 май куни қабул қилинган “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлмоқда.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навоий вилояти бошқармаси томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бир марталик моддий ёрдам пулларини манзилли етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
– Вилоятда ҳозирги кунга қадар қарорда кўрсатилган тоифа бўйича 140 минг 898 нафар фуқарога 42 миллиард 269 миллион 400 минг сўм маблағ молиялаштирилган, – дейди Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи Аминжон Мардонқулов. – Молиялаштирилган маблағнинг 40 миллиард 282 миллион сўми АТ “Халқ банки”нинг Навоий вилоятидаги филиаллари томонидан фуқароларга етказиб берилди. Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи 46 минг 961 та оиланинг 97 минг 406 нафар 18 ёшга тўлмаган боласига тўлаб бериш учун 19 миллиард 481 миллион 200 минг сўм молиялаштирилган бўлиб, унинг 18 миллиард 798 миллион сўми тўлаб берилди. Қолган фуқароларга ҳам тўлаб берилиши лозим бўлган маблағлар банк томонидан манзилли равишда етказиб берилмоқда.
Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарларига “Темир дафтар”га киритилган, мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш юклатилган бўлиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатиш, шунингдек, ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга бепул ун тарқатиш ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам бериш кўрсатиб ўтилган.
– Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашда фонднинг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари иштирок этмоқда, – дейди Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Фахриддин Солиев. – Шу боис, Президент қарорида белгиланган тоифаларга кирувчи оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан ун тарқатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 2 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ўз навбатида ушбу маблағ туман ва шаҳар жамғармаларига тақсимланиб, ҳамкор ташкилотлар билан ун харид қилинди ва оилаларга етказилди.
Бугунги кунга қадар Навоий вилоятида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга жами 440,6 тонна ун тарқатилган бўлса, 150 оилага қарийб 58 миллион сўм миқдорида нақд пул берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |