Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманининг энг чекка “Белтау” овул фуқаролар йиғинида кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг февраль ойида ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга ташрифи доирасида ушбу овулдаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, муаммоларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш борасидаги таклифларини билдирди. Натижада овулнинг қиёфаси ўзгарди.
Жумладан, туман марказидан 40 километр узоқда жойлашган ҳудудда “Обод қишлоқ” дастури асосида қурилиш, таъмирлаш, кўчаларга қум-шағал аралашмаси ва қора қоплама ётқизиш ишлари амалга оширилди. Фуқаролар йиғини идораси, маданият маркази, шифокорлик пункти, мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирланди. Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш яхшиланди. “Оржап” каналида пиёдалар кўприги қурилиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммо ечимини топди. Электр тармоқлари янгиланиб, трансформатор ўрнатилди.
Ҳудуддаги мана шундай ўзгариш ва янгиланишларни жамоатчиликка таништириш ва тажриба алмашиш мақсадида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари вакиллари амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 майдаги “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида аҳолини тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув хизматларини яхшилаш, сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларни тўлиқ хатловдан ўтказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, ушбу овулда ҳам Тошкент шаҳридан келтирилган техникалар ёрдамида ўнга яқин ер ости сувлари учун қудуқ бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса биринчи навбатда ижтимоий соҳа объектлари ва томорқа ерларини сув билан таъминлаш имконини беради.
Овулда аҳолини иш билан таъминлашга эътибор қаратилмоқда. Семинар иштирокчилари интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжалик фаолияти билан танишди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев маданият марказида овул аҳолиси билан учрашди.
Шу куни никоҳдан ўтаётган ёшларга, мактаб жамоаси ва ўқувчиларга совғалар топширилди. Санъат усталари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.
Ҳудудда қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |