2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли мурожаатлари: амалиёт ва таҳлил

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси 9 та ҳудудда аҳоли мурожаатлари кескин ошганлиги таъкидланди.

Кун тартибига киритилган масалалар бўйича дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Холмахматовнинг ҳисоботи тингланди. Қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида вилоят фуқароларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал  ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар сони 2021 йилнинг 9 ойига нисбатан 104 минг 685 тага камайган. Мурожаатларнинг 80,1 фоизи қаноатлантирилган, шундан 40,6 фоизи ижобий ҳал этилган. Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Паркент, Чиноз, Янгийўл ва Тошкент туманида кескин ошган.

Депутатлар бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш, фуқаролардан келиб тушаётган ҳар бир муаммони тизимли равишда ўрганиш лозимлиги таъкидланди. Шундан сўнг Тошкент вилояти ҳокимлиги Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи К.Эрмуҳаммедованинг сайёр қабулларда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари атрофлича таҳлил қилинди.

Масалан,  жорий йил 14 сентябрь куни Оққўрғон туманида ўтказилган сайёр қабулда 190 нафар фуқаро томонидан йўлланган 228 та мурожаатнинг 220 таси тизимли равишда кўриб чиқилган. Шундан 52 таси ижобий ҳал этилган. Шунингдек, 81 та масала бўйича ҳуқуқий маслаҳат, 81 тасига тушунтириш берилган, 3 таси рад этилган ва 2 таси узоқ муддатли назоратга олинган.  

Ҳозиргача 8 та масаланинг қонунда белгиланган 30 кунлик муддати бузилган бўлиб, унга масъул бўлган мутасаддиларга тегишли чора кўрилмаган.

Сессияда Зойир Мирзаев фуқаролар мурожаатларини жойига чиқиб ўрганишда депутатларнинг фаоллигини ошириш лозимлигини таъкидлади. Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган айрим тадбирларни молиялаштириш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар